«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2020, 17:24
ЎЗO‘Z

Юқори қон босимини туширишнинг энг яхши чоралари

07 авг, 23:17 3 111 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юқори қон босимини туширишнинг энг яхши чоралари Фото: «Домашний очаг»
Ҳар учта одамдан бирида қон босим юқори эканлиги кузатилади. Қоннинг цистолик (юқори) ва диастолик (паст) босим миқдорлари юракнинг қон томирлар оқимига қанчалик қаршилик кўрсатаётганини белгилайди. «Домашний очаг» нашри қон босимини туширишда ёрдам берадиган бир неча тавсияларни келтирди.

Қон босими 120/80 мм бўлса, нормал ҳисобланади. 130/80 мм ёки ундан юқори даража шифокорларни хавотирга солади. Агарда қон босимингиз шу рақамлар оралиғида бўлса, унда сизда гипертония хавфи мавжуд.

Фаолликни оширинг ва кўпроқ машқ қилинг
2013 йилда олимлар қизиқарли тадқиқот ўтказди. Унда фаол бўлмаган қариялар иштирок этди. Қариялар аэробик машқларни бажарганда қон босими 4-5 миллиметрга тушди.

Аэробик машқлар юрагингиз частотасини тезлаштиради ва артериядаги босимни пасайтиради. Машқларни ҳафтасига 3-4 марта 40 дақиқа давомида бажариш тавсия этилган. Сиз ҳам кунлик режангизга зинадан кўтарилиш, ўн минг қадам сайр қилиш, велосипед миниш ва рақсга тушишни киритинг.

Олимлар мунтазам гимнастика қон босимини 10-15 ммга туширишини исботлаган.

Ортиқча вазнни йўқотишга ҳаракат қилинг
Агарда сиз ортиқча вазнга эга бўлсангиз, ҳатто 2-5 килограммни йўқотиш билан ҳам қон босимни тушириш мумкин. Бонус сифатида сиз соғлиқ учун бошқа хавфларни ҳам камайтирасиз.

Шакар ва углеводларни камайтиринг
Кўпгина тадқиқотлар шакар ва углеводларни камайтириш нафақат оғирлик, балки қон босимини камайтиришга ҳам ёрдам беришини исботлаган. Олимларнинг аниқлашича, углеводли парҳездан фойдаланганда қон босими 4-6 ммга камаяди.

Кўпроқ калий ва камроқ натрий истеъмол қилинг
Кўпроқ калий ва камроқ натрий истеъмол қилиш қон босимини туширишда ёрдам беради. Калий қон томирлари таранглигини камайтиради. Аммо калий миқдорининг кўпайиши буйрак касаллигидан азият чекувчилар учун хавфли бўлиши мумкин.
Сут маҳсулотлари, балиқ, банан, ўрик, апельсин, картошка, помидор, исмалоқ — калийга бой маҳсулотлардир.

Қайта ишланган таомларни камроқ истеъмол қилинг
Организмда ортиқча туз, асосан, қайта ишланган ёки тез пишар овқатлардан келиб чиқади. Суши, пицца, чипс ва шу каби маҳсулотлар орқали кўп миқдорда натрий танамизга киради.

Чекишни ташланг
Чекишни ташлаш нафақат гипертония, балки бутун тана соғлиғи учун ҳам фойдали. Тамаки таркибидаги моддалар қон томир деворларига шикаст етказиш орқали қон босимини кўтариб, артерияларнинг яллиғланиши ва торайишига олиб келади.

Стресс миқдорини камайтиришга ҳаракат қилинг
Стресснинг юрак-қон томир тизимига зарари катта. Стресс билан курашишнинг турли усуллари мавжуд. Масалан, чуқур нафас олиш, пиёда сайр қилиш, китоб ўқиш ёки комедик фильм томоша қилиш.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар куни мусиқа тинглаш юқори қон босимини камайтиради.

Йога билан шуғулланинг
Йога билан шуғулланиш юқори қон босимини туширишда жуда фойдали. Олимлар йога машқлари қон босимини 3,5-4 ммга туширишини исботлаган.

Қора шоколад истеъмол қилинг
Қора шоколад ҳақиқатан ҳам қон босимини камайтиради. Бунинг учун шоколадда 60-70 фоиз какао бўлиши керак ва кунига 1-2 бўлак истеъмол қилиш тавсия этилади.

Доривор ўсимликларни синаб кўринг
Доривор ўсимликлар гипертонияни назорат қилишда жуда самарали бўлиши мумкин. Албатта, шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.
Қон босимини туширишда фойдали доривор ўсимликларга қуйидагилар киради: қора каштан, занжабил илдизи, кунжут ёғи ва чой барглари.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Қон босимини 15 дақиқада қандай тушириш мумкинлиги маълум қилинди 15 фев, 12:02
  • Қон босимини қандай қилиб дорисиз тушириш мумкин? 15 янв, 17:31
  • Қон босимини туширишнинг оддий усули маълум қилинди 16 июн, 11:50
  • Қон босимини туширишнинг энг оддий усули 08 фев, 20:30
  • Олимлар мияни ёшартириш усулини топишди 01 фев, 17:30
  • Жисмоний машқларни ҳафтасига неча мартадан бажариш керак? 05 мар, 11:23
  • Сўнгги янгиликлар
  • Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 23 сен, 16:43 1
  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 миллиард доллардан ошди 23 сен, 16:13 1
  • Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди? 23 сен, 15:30 174
  • 2020 йилдаги дунё кинопрокати етакчиси маълум қилинди 23 сен, 14:45 231
  • Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берилди 23 сен, 14:00 212
  • Қашқадарёда уйида каннабис парваришлаган 63 ёшли фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди 23 сен, 13:15 238
  • Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео) 23 сен, 12:40 520
  • Ўзбекистонда 2021 йилдан суд чақирувлари SMS орқали амалга оширилади 23 сен, 11:54 189
  • Си Цзиньпин БМТда COVID-19’ни сиёсийлаштиришга қаратилган уринишларни тўхтатишни сўради 23 сен, 11:15 368
  • Бугун Шавкат Мирзиёев БМТда чиқиш қилади 23 сен, 10:30 328
  • «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди 23 сен, 10:10 437
  • UzIMEI можароси ортидан, тизимда мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгарди 23 сен, 09:30 709
  • Бўлимлар