«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:35
ЎЗO‘Z

«Таклифларимиз Россия томонидан рад этилди» - Абдулазиз Комилов меҳнат муҳожирлари муаммолари ҳақида гапирди

07 авг, 22:30 5 315 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Таклифларимиз Россия томонидан рад этилди» - Абдулазиз Комилов меҳнат муҳожирлари муаммолари ҳақида гапирди Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов меҳнат муҳожирлари ҳақида гапирди.

«Мигрант бўлиш осон эмас. Бу ашаддий синов. Мигрантлар муаммоларини айсберг сингари кўзга кўринган қисмини муҳокама қиляпмиз. Бу муаммони ҳал қилиш учун комплекс ёндашув бўлиши керак.

Чет элда сарсон бўлиб юрган ватандошимизни тўхтатиб, ватанга қайтасанми, деб сўрасангиз, қайтаман, менга иш топиб беринглар дейди.
«Ҳалол меҳнат билан даромад топиб, оиламни боқаман. Агар шуни таъминлаб берсанглар, ҳозир қайтаман, бу ерда яшаш осон эмас», дейди. Мигрантларга ёрдам бериш бўйича кенг кўламли давлат дастури бўлиши керак.

Чет элдаги юртдошларимизни мигрант дейишга тил бормайди. Албатта, уларнинг орасида ҳар хили бор. Лекин кўпчилиги ватанпарвар, юртини севади, бугун десангиз, бугун қайтишга тайёр. Биз шароитларни яратиб беришимиз керак
», деди Ташқи ишлар вазири.

У хориждаги ватандошларга элчихоналар томонидан ёрдам берилиши ҳақида гапириб, бу борада эътирозлар мавжудлигини айтиб ўтди.
«Ватандошларимизга қўлдан келгунча ёрдам берамиз. Лекин муаммоларимиз ҳам йўқ эмас. Москва округидаги консулхонада 4 нафар ходим ишлайди. Улар 1,7 млн кишига хизмат кўрсатиши керак. Шунинг учун ҳам консул жавоб бермади, деган эътирозлар бор. «Консулхонага ҳужум қиламиз, ўт қўямиз, консулни осамиз», деган гаплар ҳам бўлди. Консуллик ходимлари қаерда муаммо бўлса, дарҳол етиб боришга ҳаракат қиляпти», деди Абдулазиз Комилов.

Вазир фуқаролар тақдирини енгиллаштирадиган қатор ҳужжатлар тайёрлангани, бироқ улар Россия томонидан рад этилганини айтиб ўтди.
«Фуқароларимиз тақдирини енгиллаштирадиган қатор ҳужжатларни тайёрлаган эдик. Россия билан бир-иккита ҳужжатларни имзоламоқчи бўлган эдик, лекин улар қабул қилмади. Жуда кўп нозик томонлари бор, буниям, ўйлайманки, сенаторларимиз билиши керак. Улар айтяптики, «тўғри ёзилган, яхши шартнома. Шартномани нима қиласиз? Мана, Евроосиё иқтисодий иттифоқига тўлиқ аъзо бўлиб киринглар. Ҳеч қанақа шартнома керак бўлмайди Ана шунда ҳамма муаммолар ўз йўли билан ҳал бўлиб кетади».

Энди ЕОИИ сингари институтларнинг кўплаб салбий, ижобий тарафлари бор, ўрганиб қадам ташлаш керак. Лекин шунақа муаммолар кун тартибида бор», дейди Абдулазиз Комилов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 326
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар