«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:07
ЎЗO‘Z

Қийноқми ё «ишқ» касофати? Бош прокуратура ижтимоий тармоқлардаги хабарга ойдинлик киритди

07 авг, 20:37 4 388 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қийноқми ё «ишқ» касофати? Бош прокуратура ижтимоий тармоқлардаги хабарга ойдинлик киритди Ижтимоий тармоқларда ўттиз тўрт яшар фуқаро гўёки Ангрен ИИБ тергов бўлимида қийноққа солингани айтилиб, хабарга унинг (фуқаронинг) юз-кўзларидан қон оқиб турган сурати илова қилинган.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритди. Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, фуқарога нисбатан қийноқ қўлланганлиги тасдиғини топмади, аксинча, воқеликка сабаб бўлган омил бутунлай бошқа бўлиб чиқди.

Аниқланишича, шу йилнинг 7 август куни кечаси Тошкент вилояти Красногорск қўрғонидаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи Х. Н. маст ҳолатда таниши ва қўшни «дом»да истиқомат қилувчи Г. А. (аёл, 1987й. т.) билан Чавлисой дала-ҳовли ҳудудининг аҳоли яшайдиган жойда «дам олиб» ё-ётишган пайтда шу ерда яшовчи А. А. (1983 й.т.) уларнинг устига келиб қолади.

А. А. уларга бу ер «дам оладиган» жой эмаслигини айтиб, кетишларини талаб қилиши ортида икки ўртада жанжал келиб чиқади. Даҳанаки жанжал муштлашувга айланиб кетиши оқибатида томонлар бир-бирига тан жароҳатлари етказишади.

Ҳар иккиси ҳам деярли бир вақтда Тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилишган. Красногорск қўрғони Тез тиббий ёрдам бўлимининг 07.08.2020 йилдаги №-4635-сонли маълумотномасига кўра, фуқаро Х.Н.нинг бош тепа соҳаси ёрилган, кўплаб шилинган жароҳатлари борлиги аниқланган. Ўз наввбатида А.А.нинг ҳам пешона соҳаси ёрилган жароҳати, кўплаб шилинган жароҳатлари борлиги тан-жароҳатлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ангрен шаҳар ИИБ Навбатчилик қисмининг 2-Шакл журналидан рўйхатдан ўтказилган.
Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 73
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 535
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 485
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар