«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2020, 16:50
ЎЗO‘Z

Президент ОТМга қабулни ташкил қилиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди

06 авг, 23:43 873 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент ОТМга қабулни ташкил қилиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

«Сўнгги йилларда олий таълим тизимидаги ўзгаришлар натижасида ёшлар ва уларнинг ота-оналарида ўқишга ишонч ортди. Ҳужжат топшириш тўлиқ масофавий шаклда амалга оширилгани аҳолига катта қулайлик яратмоқда.

Жорий йилда мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига (ОТМ) бакалавриат босқичига 162 364, магистратурага 10 425 ўрин ажратилган.
Бу йил 91та ОТМга бакалавриат йўналиши бўйича 1 миллион 484 минг нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 39 фоиз кўп. Битта ўринга 10,6та талабгор тўғри келмоқда.

Магистратура йўналишида 72та таълим даргоҳига 78 минг 720 нафар ёки ўтган йилгига нисбатан 3 баробар кўп ҳужжат топширилган. Умуман, қабул квоталари 2016 йилгига нисбатан 3 марта ортган.

Бугунги кунда ўқишга қабул қилиш тестлари қачон, қаерда ва қандай тартибда ўтказилиши ҳамда 2020/2021 ўқув йилида таълим жараёни қандай ташкил этилиши барчани ўйлантирмоқда. Бунга сабаб, табиийки, турмуш тарзимизни ўзгартириб юборган коронавирус пандемияси.

Шу боис Президент Шавкат Мирзиёев бугун тақдимот чоғида ушбу омилни ҳисобга олган ҳолда кун тартибидаги масалалар юзасидан қатор вазифаларни белгилаб берди
», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Жумладан, тест имтиҳонларини абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш имконини берадиган жойда ўтказиш кераклиги қайд этилган.

Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслигини, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди. Бунда имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

Мутасадди вазирлик ва идораларга стадионларни тест синовларига пухта тайёрлаш, уларнинг дислокацияси бўйича абитуриентларни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Давлат раҳбари имтиҳонларнинг санасини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиология хизматининг эпидемиологик вазият борасидаги хулосасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш, аҳоли саломатлигига хавфсизлигини таъминлаш лозимлигини таъкидлади.

Тест синовларини шаффоф ҳолда ўтказиш учун, ёшларни ортиқча сарсон қилмаслик мақсадида Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, ҳокимликлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан зарур чоралар кўрилади.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бу йил мактаб битирувчиларининг 81 фоизи ОТМларга ҳужжат топширди 31 июл, 17:15
  • 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди 13 июн, 09:15
  • 2020 йилда 130 мингдан ортиқ талабани давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш режалаштирилмоқда 18 мар, 11:30
  • ОТМларга ҳужжатлар қабул қилиб бўлинди: кўрсаткичлар қандай? 18 июл, 21:15
  • Қабул якунланди: Энг кўп ҳужжат қайси олий ўқув-юртларига топширилгани маълум 16 июл, 21:56
  • Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳозиргача 300 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширди 14 июл, 21:11
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 миллиард доллардан ошди 23 сен, 16:13 0
  • Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди? 23 сен, 15:30 174
  • 2020 йилдаги дунё кинопрокати етакчиси маълум қилинди 23 сен, 14:45 231
  • Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берилди 23 сен, 14:00 212
  • Қашқадарёда уйида каннабис парваришлаган 63 ёшли фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди 23 сен, 13:15 238
  • Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео) 23 сен, 12:40 519
  • Ўзбекистонда 2021 йилдан суд чақирувлари SMS орқали амалга оширилади 23 сен, 11:54 189
  • Си Цзиньпин БМТда COVID-19’ни сиёсийлаштиришга қаратилган уринишларни тўхтатишни сўради 23 сен, 11:15 367
  • Бугун Шавкат Мирзиёев БМТда чиқиш қилади 23 сен, 10:30 328
  • «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди 23 сен, 10:10 437
  • UzIMEI можароси ортидан, тизимда мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгарди 23 сен, 09:30 709
  • Ўзбекистон аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқмоқчи 23 сен, 09:09 315
  • Бўлимлар