«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2020, 18:12
ЎЗO‘Z

Учтепа туманидаги учта маҳалла аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши

06 авг, 23:00 1 088 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Учтепа туманидаги учта маҳалла аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши Фото: Telegram
Тошкентнинг Учтепа туманидаги «Кўксарой», «Ўрикзор» ва «Зарафшон» маҳаллалари аҳолиси 6 август куни ўз маҳаллаларининг Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудига ўтказилишига қарши норозилигини билдириш учун маҳалла қўмитаси биносига тўпланди. Бу ҳақда «Ўрикзор» маҳалласи раиси Ҳасан Қаландаров ва бир қанча фуқаролар «Gazeta.uz»га маълум қилган.

2020 йил 5 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Унда таклиф қилинишича, пойтахтдан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтга 10 196 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида Янги ҳаёт тумани ташкил этилиб, унга Сергели туманидан 1752 гектар, Бектемирдан 267 гектар, Зангиотадан қарийб 328, Қуйи Чирчиқдан салкам 129, Янгийўлдан 263, Ўрта Чирчиқдан 1346 гектар ажратилади ва Янги ҳаёт туманининг ҳудуди жами 4085 гектарга тенг бўлиши маълум бўлди.

Харитада учта маҳалла — «Кўксарой», «Ўрикзор» ва «Зарафшон» ажратилган. Булар Тошкент вилоятининг Зангиота туманига ўтказилиши режалаштирилаётган Тошкентнинг Учтепа туманидаги учта маҳалла.

Фото: «Ўзбекистон 24» телеканали

Фото: Google Maps
Ушбу маҳаллалардан бирида яшовчи ҳамда исми сир бўлиб қолишни истаган фуқаро мазкур учта маҳалла аввал битта «Ўрикзор» маҳалласи таркибида бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, туманнинг бу қисмини Тошкент вилоятига ўтказиш бир қатор сабабларга кўра ноқулайликларни келтириб чиқаради.

«Зангиота туманига ўтказилганидан кейин «Ўрикзор» туман марказидан узоқда бўлиб қолади. Агарда газ, электр, сув билан муаммолар бўлса, муаммоларни ҳал этиш учун Зангиотага боришимизга тўғри келади. Учтепа туманида биз 1-сонли Республика клиник шифохонасига (Жуковский) ёки 16-шаҳар шифохонасига (РШТЁИМ) мурожаат қиламиз, янги туманга ўтгандан кейин эса Зангиотага боришимиз керак бўлади», — деган суҳбатдош.

У янги туманга ўтиш прописка, кадастр ҳужжатлари, автомобиль ҳужжатлари ва рақамларини алмаштиришга тўғри келишини, бу эса қўшимча харажатларга олиб келишини айтиб ўтган.
Бошқа бир фуқаро «Ўрикзор» маҳалла қўмитасига учта маҳалладан 100 нафардан ортиқ киши келганини маълум қилди. «Ўзбекистон 24» телеканалида Тошкент ва Тошкент вилояти чегаралари ўзгариши тўғрисидаги лавҳа эълон қилинганидан сўнг Telegram’да махсус гуруҳ очилди.

Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев аҳоли билан учрашувда.
Фото: Telegram

«Ўрикзор» маҳалласи раиси Ҳасан Қаландаров «Gazeta.uz» билан суҳбатда аҳоли билан учрашувга туманнинг тўртта сектор раҳбарлари, жумладан, ҳоким Фарҳод Абдуллаев етиб келганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳоким чегараларни ўзгартириш тўғрисидаги таклиф ҳозирда лойиҳа ҳисобланишини маълум қилиб, ушбу масалани Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан муҳокама қилишга ваъда берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзувда Фарҳод Абдуллаев масалани ечишга ваъда бериб, одамларга уйларига қайтиш, чунки аҳолининг тўпланиши карантин қоидаларини бузишини ҳамда турли касалликларга чалиниш хавфини вужудга келтиришини таъкидлайди.

Учтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ҳозирча бу борада маълумотга эга эмаслигини маълум қилган.

Мамлакат раҳбарияти номига мактуб
Учта маҳалла аҳолиси Президент, бош вазир, қурилиш вазири, парламент палаталари раҳбарлари, пойтахт ва туман ҳокимлари номига жамоавий мурожаат (петиция) йўллади. Мактубда нима учун бундай қарорлар ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли фикрини инобатга олмаган ҳолда қабул қилиниши сўралган.

Таъкидланишича, «Ўрикзор» маҳалласи Тошкент вилояти билан табиий чегарага эга, яъни шарқий ва жанубий томондан мос равишда Қорақамиш ва Бўзсув каналлари билан ўраб олинган. «Ўрикзор» маҳалласи Тошкент вилояти таркибига киритиладиган бўлса, маҳалла аҳолиси ўз вилояти ёки тумани ичида ҳаракатланиши учун шаҳарга чиқишга мажбур бўлади.

Аҳоли, шунингдек, қайси хорижий тажриба асосида шаҳар чегарасининг белгиланиши ҳалқа йўлининг жойлашувидан келиб чиқиб амалга оширилиши ҳақидаги саволни ўртага ташлади.

Фото: Telegram
Қайд этилишича, «Ўрикзор» маҳалласи Ўзбекистон мустақилликка эришган даврдан бери Тошкент шаҳри ҳудуди таркибида бўлиб келган. Бу ерга аҳоли кўчиб келиши, уй-жой ёки тадбиркорлик фаолияти учун объект харид қилишида, ҳудуднинг Тошкент шаҳри таркибида эканлиги асосий факторлардан бири бўлган. Маҳалланинг Тошкент вилояти таркибига ўтказилиши, истеъмолчи, яъни уй-жой ёки объект харид қилган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқи бузилишига сабаб бўлади.

Фото: Telegram

Фото: Telegram
«Муҳтарам Шавкат Миромонович, «Ўрикзор» маҳалласи аҳолиси Сиз томонингиздан сўнгги йилларда олиб борилаётган сиёсатни ва улкан ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келишини, халқ манфаатлари йўлида жон куйдириб олиб бораётган меҳнатингизни юқори баҳолашини маълум қилади ҳамда Ўзбекистоннинг ривожланиши йўлида ўзининг барча куч ва салоҳиятини сафарбар қилаётганини ишонч билан таъкидлайди. Шу билан бирга, айрим мутасадди раҳбарларнинг мантиқсиз, ҳеч кимнинг фикрини инобатга олмасдан ўзбошимчалик билан ишлаб чиқаётган таклифларини мамлакатимиз равнақи йўлига тўсиқ ва тўғоноқ бўлаётганини ҳам қайд этиб ўтиш лозим», — дейилади мурожаатда.

Петицияда аҳоли Президентдан ушбу масалани адолат билан кўриб чиқиш, маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг фикрини инобатга олган ҳолда «Ўрикзор» маҳалласи Тошкент шаҳри таркибида қолиши бўйича қарор қабул қилишини сўраган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Сергели ҳудудида ташкил қилинаётган пойтахтнинг Янги ҳаёт тумани таркибига қайси маҳаллалар кириши маълум қилинди 23 июн, 09:00
  • Тошкент шаҳридаги “қизил” тоифага киритилган маҳаллалар (туманлар бўйича) рўйхати 17 июн, 22:08
  • Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегаралари ўзгартирилади 28 авг, 13:37
  • Сенат Зангиота ва Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди 03 мая, 19:27
  • Тошкент шаҳри кенгаяди: Зангиотанинг бир қисми пойтахт таркибига ўтказилади 16 апр, 18:41
  • Отчопар-2 маҳалласи йирик бизнес марказга айланмоқда, ҳудуд аҳолиси кўчирилади 12 фев, 10:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • 24 сентябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 23 сен, 17:27 179
  • Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 23 сен, 16:43 354
  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 миллиард доллардан ошди 23 сен, 16:13 160
  • Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди? 23 сен, 15:30 431
  • 2020 йилдаги дунё кинопрокати етакчиси маълум қилинди 23 сен, 14:45 350
  • Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берилди 23 сен, 14:00 290
  • Қашқадарёда уйида каннабис парваришлаган 63 ёшли фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди 23 сен, 13:15 307
  • Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео) 23 сен, 12:40 649
  • Ўзбекистонда 2021 йилдан суд чақирувлари SMS орқали амалга оширилади 23 сен, 11:54 219
  • Си Цзиньпин БМТда COVID-19’ни сиёсийлаштиришга қаратилган уринишларни тўхтатишни сўради 23 сен, 11:15 427
  • Бугун Шавкат Мирзиёев БМТда чиқиш қилади 23 сен, 10:30 389
  • «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди 23 сен, 10:10 489
  • Бўлимлар