«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:44
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов Остон билан муносабати ва унинг миллий жамоадаги келажаги ҳақида

06 авг, 00:23 2 078 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов Остон билан муносабати ва унинг миллий жамоадаги келажаги ҳақида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Остон Ўруновнинг «Уфа»дан «Спартак»ка ўтишига ўз муносабатини билдирди.
«Ўрунов билан унинг «Спартак»ка ўтиши ҳақида гаплашмагандик. Унинг ўз агентлари бор. Шахсан мен учун Ўзбекистон миллий жамоаси аъзосининг «Спартак»дек буюк клуб сафига ўтиши ёқимли бўлди. Умид қиламанки, бу унга фойдали бўлади, у эса миллий жамоа учун наф келтирадиган ўйинчига айланади.

Остон «Спартак»да ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, муносиб ўйин намойиш этади, деб ўйлайман. У «қизил-оқлар» сафидаги биринчи ўзбек эмас. Шундай экан, у ўзбекистонлик футболчиларнинг муносиб издоши бўлишига умид қиламан.

Шубҳасиз, унинг қарорини қўллаб-қувватлайман. Албатта, Остоннинг доимий ўйин амалиётига эга бўла олмаслиги хавфи ҳам бор, буни ҳам инобатга олиш керак. Шунга қарамай, у ўзига хос иқтидорга эга ва буни «Спартак»да ҳам кўрсата олса ажойиб бўларди.

Ҳар бир нарсанинг плюс ва минуслари бўлади. Агар Остон «Спартак»да ўйин амалиётисиз қолиб кетса, табиийки Ўзбекистон миллий жамоасида унинг ўрнига бошқа футболчи ўйнайди.

Остон билан йўлларимиз аввал кесишган. Аммо ўшанда олимпия жамоасининг саралаш ўйини боис, мен уни миллий жамоадан олимпиячилар сафига қўйиб юборгандим. У билан ҳали бафуржа гаплашиб олганимиз йўқ. Ўрунов Ўзбекистон миллий жамоасида ўйнаганида мураббий мен эмас, Эктор Купер бўлган.

Ўруновнинг ёш эканлиги ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳаммаси оддий. Кимдир ёшроқ вақтида порлайди, кимгадир эса порлаш пайти кечроқ келиши мумкин. Бу борада олтин оралиқ бўлмайди. Остон «Спартак»да ўйнаб кета олса, демак барчаси тўғри бўлади. Ўйнаб кета олмаса, унинг катта клубга ўтишига ҳали вақтли эканлиги ҳақида гапирганлар ҳақ бўлиб чиқади», - дейди Вадим Карленович VseProSport.ru сайтига берган интервьюсида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 347
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 174
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 83
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 371
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 276
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар