«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:03
ЎЗO‘Z

Карантин даврида пайдо бўлган стрессни қандай қилиб бошқариш мумкин?

06 авг, 00:00 2 270 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантин даврида пайдо бўлган стрессни қандай қилиб бошқариш мумкин? Фото: DPA / ТАСС
Касаллик юқтиришдан қўрқиш, яқинларининг соғлиғи хусусида қайғуриш, молиявий инқироз, келажакка нисбатан ишончсизлик...
Карантин даврида кўпчиликда шу каби ҳолатлар пайдо бўлгани сир эмас. Шу ўринда савол туғилади: инсонлар ўзида кечаётган бундай хавотирларни қандай йўқотиши мумкин ва бу борада қандай машқлар фойдали?

Келинг, ўзимиздаги салбий ҳолатларни бошқаришга ёрдам берадиган қуйидаги қоидалар билан танишамиз.

1. Нимадан ташвишланаётганингизни англашга ҳаракат қилинг.
Ҳар бир инсонда стресс турлича намоён бўлади: кимдир муаммони эътиборсиз қолдиришга ҳаракат қилади, кимдир аксинча, унга эътибор беради.

Айрим инсонлар уйқу билан боғлиқ муаммоларга дуч келган вақтларида диққатни жамлаш пасайиши кузатилади. Психология соҳасида нуфузли олим Алексей Слободчиков биринчи навбатда инсон учун нима қўрқинчли эканлигини аниқлашни маслаҳат беради. Масалан, одам касал бўлишдан ёки яқинларини ҳимоя қила олмаслигидан жуда қўрқади ёки иш вақтини тежашни йўқотиб қўйишдан хавотирга тушиши мумкин. Бунинг сабабини билганингиздан сўнг, вазият сизни камроқ безовта қилиши ва барқарор бўлиш учун қандай йўл тутиш кераклигини аниқланг.

«Ҳаракатлар режасини тузинг. У қанчалик батафсил бўлса, шунчалик яхши. Тузган режангизни қоғозга ёки компьютерга ёзинг ёки ёдда сақлашга ҳаракат қилинг. Ҳар куни камида битта кичик қадамни қўйишдан бошланг. Мақсад сари интилиш ҳисси сизни қўллаб-қувватлайди ва келажакка ишонч уйғотади», – дейди психолог.

2. Ижобий натижаларни қидиринг.
Айни вақтда ҳеч нарсани ўзгартиришнинг иложи бўлмаса, психологлар уни факт сифатида қабул қилишни ва ундаги ижобий жиҳатларни топишга ҳаракат қилишни маслаҳат беради. Масалан, уйда ўтиришга мажбур бўлган вақтда ўзини ўзи ривожлантириш усулларидан фойдаланиш мумкин: онлайн курслар ёки қўшимча маълумот олиш учун кўпроқ ўқиш.

3. Стресс қўзғатувчиларини йўқотишга ҳаракат қилинг.
Психологларнинг тавсиясига кўра, асабийлаштирадиган нарсалар ҳақида камроқ ўйлаш керак. Масалан, сиз ҳар куни коронавирус ҳақидаги янгиликларни ўқиётган бўлсангиз, унга оид янгиликларни камроқ кузатишга ҳаракат қилишингиз мумкин. «Вазиятдан хабардор бўлиш учун кунига бир ёки иккита ишончли янгиликлар манбасини қолдиринг ва шу орқали сўнгги маълумотларни текширишга ҳаракат қилинг.

Ёки сизда ҳар дақиқада ваҳима ҳиссини юзага келтирадиган ижтимоий медиа тасмаси борми? Бундай ҳолатларда ижтимоий тармоқларда бўлишни чекланг, смартфонингизга келадиган кунлик хабарларни ўчириб қўйинг», – дейди мутахассислар. Шунингдек, максимал концентрацияни талаб қиладиган ҳар қандай фаолият инсоннинг турли қўзғатувчилардан халос бўлишига ёрдам беради.

4. Ҳис-туйғуларингизни сақламасликка ҳаракат қилинг.
Кўпчилик инсонлар стрессли вазиятларда одамови бўлиб қолишади. Психологлар қийин вазиятларда аксинча, бир-бирига нисбатан илиқ муносабатда бўлиш ва юзага келган муаммолар ва тушунмовчиликларни ўз вақтида ҳал қилиш кераклигини эслатадилар. «Норози, мажбурий оҳангда фикрларни ифодалаш низоли ҳолатларга сабаб бўлса, ёрдам сўраб мурожаат қилиш ўзаро бир-бирини тушуниш, кечириш ва ишонч учун асос бўлиб хизмат қилади», – дейди Слободчиков.

5. Хонадонингизни тозаланг.
Уйнинг тоза бўлиши ёқимли, шу билан бирга касал бўлиш эҳтимолини камайтиради. Шунинг учун хонадонингиздаги буюмлар чангини артиб, тозалашингиз ва саралашингиз мумкин. Бу жараёнга оиланинг барча аъзоларини жалб қилишингиз лозим.

6. Шахсий оламингизни сақланг.
Изоляция қилинган ёки мажбурий карантин шароитида оиланинг ҳар бир аъзоси ўз шахсий оламига эга бўлиши жуда муҳим. Яқинларингизга улар хафа бўлмасликлари учун баъзи ҳолларда ёлғиз бўлишингиз ва сукут сақлашингиз кераклигини тушунтиришингиз лозим. Масалан, уйингизда махсус жой ажратиб қўйишингиз мумкин. Бу алоҳида хона ёки ҳатто хона ўртасига ўрнатилган туристик чодир бўлиши мумкин. Ёки ванна эшигига «Бандман, безовта қилманг» деган ёзувни илиб қўйинг.

Карантин даврида мазкур қоидаларга амал қилсангиз, ўзингиздаги ҳар қандай салбий ҳиссиётларни ўз вақтида жиловлаш имконига эга бўласиз.

Гулсин Ибрагимова, Низомий номидаги ТДПУ
педагогика ва психология факультети декани




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 382
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 634
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 95
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар