«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 14:08
ЎЗO‘Z

Янги Фуқаролик кодексида қарз ва кредитга оид янгиликлар

05 авг, 23:21 1 409 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги Фуқаролик кодексида қарз ва кредитга оид янгиликлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан Президентимизнинг 2019 йил 5 апрелдаги фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳага қарз ва кредит бериш билан боғлиқ янги нормалар киритилмоқда.

Инсон ҳаётида қарз олди-бердиси энг аҳамиятли масалалардан бири ҳисобланиб, ўз умри давомида қарз олди-бердисини бошидан кечирмаган инсон кам бўлса керак. Ана шу ижтимоий муомала Фуқаролик кодексида ҳам ўзининг тегишли асослари, нормалари билан муҳим аҳамият касб этади.

Қарз олди-бердисига оид қандай янгиликлар кўзда тутилди
Амалдаги Фуқаролик кодексининг 732-моддаси қарз суммаси ҳар доим ҳам қарз шартномаси тузилиши биланоқ берилмаслик ҳолатини ўзида акс эттирмаган. Шу мақсадда, биринчи қисм қарз суммасини “бериш мажбуриятини олади” кўринишидаги қўшимча билан ўзгартирилмоқда.
Шунингдек, мазкур модданинг “Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади” кўринишидаги иккинчи қисми шартнома тузилган вақт билан боғлиқ масала бўлганлиги ва у мазкур кодекснинг умумий қоидалари билан тартибга солиниши лозимлигини инобатга олиб чиқарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчиилигини такомиллаш-тириш Концепцияси шартнома муносабатларига тааллуқли чекловларга барҳам бериш ва шартнома эркинлигини кенгайтиришни назарда тутилган. Шу сабабли мазкур модданинг янги таҳририда фуқароларга қарз шартномаси шаклини эркин танлаш ҳуқуқи сифатида оғзаки шаклда ҳам тузилиши назарда тутилмоқда.

Амалиётда учрайдиган қарз шартномасида қарз суммасидан олинадиган фоизлар миқдори белгиланмаган ҳолатлар амалдаги Фуқаролик кодексининг 734-моддасида кўзда тутилмаган эди. Ушбу ҳолатни тартибга солиш мақсадида мазкур модда “Агар қарз шартномасига кўра қарз берувчи қарз олувчидан фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлса, лекин фоизлар миқдори шартномада белгиланмаган бўлса, фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарз суммаси берилган вақтдан то қайтарилган вақтгача амалда бўлган қайта молиялаш ставкаси миқдори бўйича ундирилади” мазмунидаги янги қисм билан тўлдирилди.

Қарз олувчига нисбатан ҳаддан зиёд жазо чоралари қўлланишини олдини олиш мақсадида, фақатгина фоизли қарзлар билан боғлиқ ҳолатларда қарз шартномасида кўрсатилган фоизларни ундириш тўғрисидаги ўзгартириш 736-модданинг биринчи қисмига киритилмоқда.

Шунингдек, мазкур модданинг “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” ҳамда “Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” мазмунидаги иккинчи ва учинчи қисмлари қарзнинг бундай жиҳатлари қарз шартномасида тартибга солиниши лозимлигидан келиб чиқиб ҳамда шартнома муносабатларига тааллуқли чекловларга барҳам бериш ва шартнома эркинлигини кенгайтириш нуқтаи назаридан келиб чиқиб чиқариб ташланмоқда.

Бундан ташқари “Қарз олувчининг моддий аҳволи сезиларли ёмонлашган, бу нарса қарзни қайтарилишига хавф солса, қарз берувчи қарзни зудлик билан қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир” ҳамда “Агар қарз олувчининг моддий аҳволи қарз шартномаси тузилишидан олдин ёмонлашган ва бу нарса қарз берувчига фақат қарз шартномаси тузилгандан сўнг маълум бўлган ҳолатларда ҳам қарз берувчи шундай ҳуқуққа эга” мазмунидаги нормалар қарз олувчининг моддий аҳволи ёмонлашган ҳолатларда қарз суммасини қайтарилишини таъминлаш ҳамда тортишув ва суд муҳокамаларини олдини олишга қаратилган.

Давлат заёми шартномаси тўғрисидаги 743-модда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда давлат бошқа шахслар билан бирдай иштирок этиши кераклиги, шу сабабли, давлат қарзи шартномасини алоҳида ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан келиб чиқиб тўлиқ чиқариб ташланмоқда.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда қарз беришни ваъда қилиш ҳолатлари ҳам учраши мумкин. Шу сабабли қарз беришни ваъда қилишни расмийлаштириш ва ундан воз кечиш тартибини белгиловчи “Қарз ваъда қилиш” номли янги модда таклиф қилинмоқда.

Кредитор қарз олувчи тўлов қобилиятига эга эмас деб эътироф этилган, кредит шартномаси шартларини бажармаган ҳолларда унга кредит беришдан бош тортиши мумкин. Лекин қонунчиликда кредиторнинг юридик шахслар ва тадбиркорлик субъектларидан кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш, яъни кредит шартномасидан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқи тартибга солинмаган.

Шундан келиб чиқиб ҳамда кредиторлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 746-модда “Кредитор қарз олувчининг тўлов қобилиятига эга эмаслиги, кредит бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги, кредитни мақсадли ишлатиш юзасидан шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бузганлиги қонунда белгиланган тартибда исботланган ҳолатларда кредит маблағларини тўлалигича ёки қисмларга бўлинган равишда муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидир” мазмунидаги янги қисм билан тўлдирилмоқда.

Ҳозирги вақтда тижорат банклари томонидан бериладиган истеъмол кредитлари ва валюта кредити билан боғлиқ махсус нормаларни киритиш мақсадида, лойиҳа иккита янги “Истеъмол кредити” ва “Валютада кредит” деб номланган моддалар билан тўлдирилмоқда.

Ўзгартиришлардан кутилаётган натижалар
Мазкур таклифлар ишлаб чиқишда АҚШ, Германия, Франция, Польша ва МДҲ давлатларининг шу йўналишга оид тажрибалари ўрганиб чиқилди. Таклиф этилаётган ўзгартириш ва фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларда иштирокчиларнинг тенглигини, фуқаролик муомаласи қатнашчиларининг хоҳиш-истагини тўлиқ ифодалашни, шартноманинг эркинлигини, бузилган ҳуқуқлар тикланиши ва уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилгандир.

Таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар умумий жабҳада фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларда иштирокчиларнинг тенглигини, фуқаролик муомаласи қатнашчиларининг хоҳиш-истагини тўлиқ ифодалашни, шартноманинг эркинлигини, бузилган ҳуқуқлар тикланиши ва уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш каби йўналишларда амалий натижаларни бериши кутилаяпти.
Хусусан:
- амалиётда кўп учрайдиган масалан қарз суммасидан олинадиган фоизлар миқдори, қарз мажбуриятини олиш, қарз қайтарилган вақтни аниқлаштириш, қарз шартномасининг ҳақиқийлигини белгилаш каби Фуқаролик кодексида ёритилмаган нормаларга оид бўшлиқларни бартараф этади;
- баъзи қисмларнинг чиқарилиб кодекснинг умумий қоидалари билан тартибга солинишининг белгиланиши моддаларнинг қулай ва ихчам кўринишини таъминлайди;
- шартнома муносабатларига тааллуқли чекловларга барҳам беради
ва шартнома эркинлигини кенгайтиришга хизмат қилади;
- қарз суммасини қайтарилишини таъминлашда тортишув ва суд муҳокамаларини олдини олади ва сонини камайтиради;
- кредиторлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтиради;
- аҳоли томонидан товарлар, ишлар ва хизмат турларидан фойдаланишда расмийлаштириладиган истеъмол кредитлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади;
- валюта кредитларига оид муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Назарали Норбаев,
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот
институти бўлим бошлиғи




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳаси юзасидан муҳокамалар давом этади 09 июн, 12:03
  • Юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари такомилаштирилади 14 фев, 19:09
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш: асосий йўналишлар ва янгиликлар 31 окт, 15:14
  • Қарз қиёматга қолмасин… 31 июл, 11:41
  • Қарз олди-бердисида нималарга эътибор бериш керак? 19 мар, 09:10
  • Қарз шартномаси қандай тузилади? 12 фев, 00:49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Британияда ўғрини эшик тутиб берди (видео) 25 сен, 13:43 60
  • Устознинг умри - мангу 25 сен, 13:06 154
  • “Тартибга солиш гильотинаси”: қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак? 25 сен, 12:28 149
  • Юк машинаси катта тезликда фоторадарга тушганда, унинг тезлиги қандай аниқланади? 25 сен, 11:50 302
  • Қозоғистонлик депутатлар мамлакат ички бозорини Ўзбекистондан ҳимоя қилишга чақирди 25 сен, 11:15 1 461
  • Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди 25 сен, 10:38 1 548
  • Нурмат Отабеков: «Вирус қандай «сюрприз»лар тайёрлаб қўйганини билмаймиз» 25 сен, 10:00 824
  • Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади 25 сен, 09:23 805
  • Украиналик йигит севгисини рад этган қизнинг 11-қаватдаги уйига газ трубасига тирмашиб кўтарилди 25 сен, 08:48 727
  • Путин тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилди 25 сен, 08:11 776
  • Париждаги қаҳвахона ва барлар эгалари чеклов чораларига қарши намойишга чиқишди 25 сен, 07:33 447
  • «Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди 25 сен, 07:00 1 677
  • Бўлимлар