«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 13:51
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирусни 5-10 дақиқада йўқ қиладиган комбинезонлар ишлаб чиқарилмоқда

05 авг, 21:11 1 073 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирусни 5-10 дақиқада йўқ қиладиган комбинезонлар ишлаб чиқарилмоқда Фото: «Ўзтўқимачиликсаноат»
Ўзбек тўқимачилари 100 фоиз пахтали гидрофоб матосига асосланган ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни бошлади, дея хабар бермоқда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ўз сайтида.

Маълум қилинишича, пахта матосига махсус ҳимоя хусусиятларини бериш технологиясини қўллаш орқали ишлаб чиқарилган комбинезонлар патоген бактерия ва вирусларни юқтириш хавфини олдини олади.

Лойиҳа ташаббускори «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи Cotton Road қўшма корхонаси бўлиб, ҳозирги вақтда Германиянинг CHT GmbH ва Швейцариянинг CHT Switzerland AG компаниялари билан тузилган шартномага биноан корхона Европанинг сўнгги HeiQ Viroblock инновацион ишланмасини ўзлаштирди. Бу кумуш ионларининг микроқисмлари билан сингдирилган махсус везикуляр таркибий қисмларга эга антивирус ва антибактериал технология орқали пахта матосидан ҳимоя костюмлар ишлаб тизимидир.

Кумуш ионлари бир-бирига қарама-қарши зарядланган вирусларни жалб қилади ва дарҳол уларнинг олтингугурт гуруҳларига боғлайди, кейин везикуляр таркибий қисм вирусни йўқ қилади. Ушбу янги технология қисқа 5-10 дақиқада SARS-CoV-2 патоген секрециясини фаол равишда йўқ қилишга, кийимларни ўз-ўзини тозалашга имкон беради. Бу эса ҳозирги вақтда фойдаланилаётган ҳимоя комбинезонларига қараганда самаралироқ.

Фото: «Ўзтўқимачиликсаноат»
Қайд этилишича, пахта матосидан ишлаб чиқарилган комбинезонлар полимер, хусусан, спанбонддан ишлаб чиқарилган комбинезонларга нисбатан қуйидаги устунликларга эга:
- ҳавони яхши ўтказиши туфайли бундай комбинезонлар ҳимоя хусусиятларини сақлаган ҳолда узоқ муддатли қулай ишлашни таъминлайди;
- қайта фойдаланиш имконияти туфайли 5-7 мартадан кўпроқ молиявий тежашни таъминлайди, чунки қайта ишлатиладиган (камида 15 маротаба фойдаланишга имкон берадиган) комбинезонлар нархи бир мартали ишлатиладиган маҳсулот нархидан атиги 2 баравар юқори.
маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган.
Инновацион технология Швейцарияда антивирус матоларни ишлаб чиқариш учун махсус яратилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар поездда коронавирусни юқтириш хавфини камайтириш йўлини аниқлашди 03 авг, 22:42
  • Эксперт: «Вирус блокатор организмга ҳаво-томчи йўллари ва тери орқали вирусларни кириб келишидан тўлиқ ҳимоя қила олмайди» 24 июл, 15:36
  • «Улар бирорта далилга асосланмаган» – мутахассис Россияда ишлаб чиқарилган дорилардан фойдаланмасликка чақирди 22 июл, 15:30
  • Солиқ қарздорлиги ундирилди 25 мая, 21:30
  • Пахта тозалаш заводидан солиқ қарздорлиги ундирилди 02 мая, 12:18
  • Тошкентда «Махсустранс» машинаси ёниб кетди (фото) 15 июл, 10:36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Устознинг умри - мангу 25 сен, 13:06 0
  • “Тартибга солиш гильотинаси”: қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак? 25 сен, 12:28 1
  • Юк машинаси катта тезликда фоторадарга тушганда, унинг тезлиги қандай аниқланади? 25 сен, 11:50 113
  • Қозоғистонлик депутатлар мамлакат ички бозорини Ўзбекистондан ҳимоя қилишга чақирди 25 сен, 11:15 863
  • Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди 25 сен, 10:38 1 059
  • Нурмат Отабеков: «Вирус қандай «сюрприз»лар тайёрлаб қўйганини билмаймиз» 25 сен, 10:00 627
  • Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади 25 сен, 09:23 621
  • Украиналик йигит севгисини рад этган қизнинг 11-қаватдаги уйига газ трубасига тирмашиб кўтарилди 25 сен, 08:48 619
  • Путин тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилди 25 сен, 08:11 698
  • Париждаги қаҳвахона ва барлар эгалари чеклов чораларига қарши намойишга чиқишди 25 сен, 07:33 421
  • «Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди 25 сен, 07:00 1 537
  • Маршал Абдурашид Дўстум: «Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги нутқини алоҳида тарихий воқеа деб ҳисоблайман» 25 сен, 00:06 1 607
  • Бўлимлар