«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:47
ЎЗO‘Z

Махсус мобил бригадада қандай тиббиёт анжомлари ва дори воситалари бўлиши керак?

05 авг, 18:43 2 023 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Махсус мобил бригадада қандай тиббиёт анжомлари ва дори воситалари бўлиши керак? АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан коронавирус билан боғлиқ бугунги вазият ва даволашнинг янги стратегияси бўйича маълумот берилди.

Тадбирда уй шароитида беморда бош оғриғи, иситма каби коронавирус белгилари сезилса, уйга мобил бригадаларни чақириш белгилаб қўйилгани, бундай бригадаларнинг қўлида қандай тиббиёт анжомлари ва дори воситалари бўлиши кераклиги айтилди.

«Махсус мобил бригада 3 нафар мутахассисдан иборат бўлади: инфекционист, умумий амалиёт шифокори, заруратга қараб ёки эпидемиолог, ёки Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходими бўлади. У бевосита намуна олиш учун бригада қўшилган.

Улар бирламчи тиббий кўрик ва тез ёрдам мақсадида келади. Бунда албатта иситмани ўлчаш, ўпкани эшитиш учун фонендоскоп, пульсоксиметр ва қон босими ўлчаниши керак. Бу бирламчи тиббий ёрдамнинг биринчи тамойиллари.

Мобил бригаданинг қўлида махсус сумка мавжуд. Сумкада худди «103»да бўлгани каби тез тиббий ёрдам дори воситалари, фақат озгина қисқартирилган шаклда.

Ҳар бир клиник белги, шикоятга тўғри келадиган дори воситалари киритилган. Агар мобил бригада ташриф буюрганидан кейин Covid-19’га оид клиник белгилар аниқланса, беморга махсус дори воситалари солинган қути берилади. У белгиларсиз ёки енгил кечувчи амбулатор шароитда даволанадиган беморларга тавсия этилган дори воситалари.

Бу дори воситалари ҳукумат томонидан сотиб олиняпти. Бемор бунинг учун пул сарфламайди. У бепул. Ҳукумат томонидан даволаш учун тақдим этилаётган дорилар тўплами», деди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Лазиз Тўйчиев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 2
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 8
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар