«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 18:31
ЎЗO‘Z

Расман: Остон Ўрунов - «Спартак» футболчиси (видео)

05 авг, 15:20 2 387 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расман: Остон Ўрунов - «Спартак» футболчиси (видео) «Спартак» «Уфа»нинг ўзбекистонлик яримҳимоячиси Остон Ўруновнинг трансфери ҳақида расман эълон қилди.
Москванинг «Спартак» клуби «Уфа» билан яримҳимоячи Остон Ўрунов трансфери борасида келишувга эришган. 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи москваликлар клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.

Ўрунов Ўзбекистонда Наманганнинг «Навбаҳор» ва Тошкентнинг «Локомотив» клубларида тўп сурган. У Суперлигада жами 55 ўйинда майдонга тушган. У Ўзбекистоннинг турли ёшдаги миллий жамоаларига чақирилган, 2019 йилда асосий жамоада дебют қилган.

Якунланган мавсумнинг иккинчи ярмида «Уфа»га келган футболчи РПЛнинг 10 ўйинида майдонга тушди, ҳужумкор ҳавбек сифатида ҳаракатланган футболчи ўзининг юқори тезлиги ва дриблинги билан катта қизиқиш уйғотди. Унга Москва клубларидан ташқари, Европа клубларидан ҳам таклифлар борлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Ўрунов янги жамоасида 20-рақам остида тўп суради. «Спартак» клуби матбуот хизмати ижтимоий тармоқлари орқали Остон Ўруновни оммага таништирди. Тайёрланган видеолавҳада Ўрунов «Спартак» либосида бўлиб, пост ўзбек тилида «чиройли қиламиз» изоҳи остида эълон қилинган.

Расман: Остон Ўрунов - «Спартак» футболчиси

? https://t.co/WHD3HA0dlF pic.twitter.com/kmHzahs8I4

— TRIBUNA.UZ (@TribunaUz) August 5, 2020




Мавзуга оид янгиликлар
  • Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 15 апр, 20:05 117
  • Осиё кубоги U-23. Аббосбек Файзуллаев футболчилар орасида энг қиммати 15 апр, 19:13 358
  • Файзуллаев «Transfermarkt» нашрининг рамзий терма жамоасидан жой олди 15 апр, 18:08 140
  • Хосе Венансио Лопес: "Мақсадимиз – Осиё чемпионлигини қўлга киритиш" 15 апр, 17:47 169
  • Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 15 апр, 17:30 587
  • UFC 300 иштирокчилари қанча гонорар олгани маълум бўлди 15 апр, 14:19 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 14
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 12
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 61
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 20
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 216
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 54
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 218
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 132
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 48
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 130
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 75
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 47
  • Бўлимлар