«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:10
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда бионик кўзларнинг янги авлодини имплантация қилиш технологияси яратилиши мумкин

05 авг, 11:04 1 982 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда бионик кўзларнинг янги авлодини имплантация қилиш технологияси яратилиши мумкин Фото: Fotolia / romaset
Кўз сетчаткасини дегенератив ва томирлари касалликларида кўриш функцияларни қисман тиклаш мақсадида ретинал протезларни қўллаш Ўзбекистонда ногиронлик даражасини камайтиришга имкон беради.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Тиббиёт фанлари бўйича” Илмий техник кенгашнинг навбатдаги онлайн мажлисида вазирлик томонидан эълон қилинган танловларга топширилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги инновацион ва амалий лойиҳалар танловининг 1-12-турлари қайта эълонига келиб тушган амалий лойиҳалар тақдимоти ва муҳокамаси ўтказилди.

Унга кўра, ушбу танловда эълон қилинган “Бионик кўзларнинг янги авлодини имплантация қилиш технологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа ҳам муҳокама қилинди. Кўз сетчаткасини дегенератив ва томирлари касалликларида кўриш функцияларни қисман тиклаш мақсадида ретинал протезларни қўллаш Ўзбекистонда кам кўриш, кўрлик ва кўриш бўйича ногиронлик даражасини камайтиришга имкон беради.

Ушбу мавзу бўйича қилинадиган лойиҳа кўзнинг томирли қобиғи ва сетчатканинг дегенератив касалликлари билан оғриган беморларда сунъий кўришни таъминлаш мақсадида республикада илгари қўлланилмаган янги авлод Argus II ретинал протезни имплантацияси билан микрохирургик аралашувнинг янги технологиясини татбиқ этишга йўналтирилган.

Лойиҳа ноёб, инновацион бўлиб, республика ва Марказий Осиёда қайтариб бўлмайдиган кўрлик муаммосининг ҳозирги ҳолатини яхшилашга имкон беради. Лойиҳа бўйича Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди ва вазир ҳайъатига топширилди, дейилади Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 314
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 429
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар