«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:18
ЎЗO‘Z

“Ростов” ва “Локо” легионерлардан воз кечишга мажбур. Шомуродов ва Жалолиддинов нима қилади?

05 авг, 08:51 2 803 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ростов” ва “Локо” легионерлардан воз кечишга мажбур. Шомуродов ва Жалолиддинов нима қилади? Россия премьер-лигаси клублари яқинлашаётга мавсум олдидан таркибини кучайтириш учун янги футболчиларни харид қилишга киришиб кетди. Таклиф этилаётган футболчилар орасида легионерлар ҳам бор. Бунга ўзбекистонлик Жасур Жалолиддиновнинг Москванинг “Локомотив” жамоасига олинганини мисол қилиш мумкин.

Масаланинг иккинчи томони бор. Янги қоидаларга кўра, Россия чемпионатида легионерларга лимит киритилди. Унга кўра, рус клублари рўйхатида саккизтадан ортиқ легионер бўлишига йўл қўйилмайди. Илгари бундай тақиқ йўқ эди.

Шу боис Россия премьер-лигасининг аксарият жамоалари легионерлар лимитига кўра, қайси хорижлик футболчиларни жамоада олиб қолиш бўйича якуний қарорга келгани йўқ. Бу масалалар бир неча кундан сўнг старт оладиган янги мавсум бошлангунича ҳал этилиши лозим.

Албатта, легионерлар лимити Россия чемпионатида тўп сураётган ўзбек футболчилари - Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва улар сафига қўшилган Жасур Жалолиддиновга ҳам тегишли. Хусусан, “Ростов”да хориждан келган 11 ўйинчи – Хаджикадунич, Хасимото, Салетрос, Эззатоллахи, Норманн, Еременко, Попов, Шомуродов, Сигурдарсон, Кьяртанссон, Тасевски бор.

Агар ростовликлар ўз етакчилари Шомуродов ва Норманни ёзги трансферлар вақтида бошқа жамоаларга сотмаса, улар "Ростов"нинг асосий футболчилари бўлиб қолверади. Еременко ва Попов каби чет элликлар ҳам шундай имкониятга эга. Чунки бу тўрт легионер асосий таркибнинг энг муқим ўйинчилари ҳисобланади. Янги олинган Хасимото ва Тасевскида ҳам камида бир мавсум ўзини кўрсатиш имкони бўлади. “Ростов” легионер лимитига “сиғиш” учун Салетрос, Эззатоллахи ва Кьяртанссон ижарага бериб юбориши кутилмоқда.

Чемпионлар лигасида иштирок этадиган “Локомотив” Рибус ва Эдер билан шартнома узайтириб, "Бунёдкор"дан Жасур Жалолиддиновни сотиб олмагунича москваликларда лимит масаласи долзарб эмасди. Ҳозир бу клубда четдан имкон излаб келган ўн футболчи - Кверквелия, Мурило, Чорлука, Рибус, Идову, Криховяк, Жалолиддинов, Фарфан, Жоржевич, Эдер бор.

Мутахассислар “Локо” ўйин амалиётига эга бўлмаётган Жоржевични бир йиллик ижарага бериб юборишини кутмоқда. Шунингдек, Фарфан ҳам шартномаси тугагунича ярим йилга бирор жамоага жўнатилиши мумкин. Ҳозирча, россиялик экспертлар Жасур Жалолиддиновга асосий таркиб ўйинчиси сифатида қарамоқда. Бироқ, москваликлар уни ярим йилга “Бунёдкор”га ёки бошқа жамоага ижарага бериш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Россия премьер-лигасида “Ростов” ва “ Локомотив”дан ташқари “Зенит”, “Краснодар”, “Динамо”, “Рубин” ва “Ахмат” каби клубларда легионер лимити масаласи кун тартибида турибди.

Остон Ўруновнинг жамоаси “Уфа”да бу борада муаммо йўқ. Бироқ, Остон яқин ўртада жамоасини алмаштириши кутилмоқда. Унинг тақдирини “Спартак” билан боғлашмоқда. Сўгги пайтда эса Бундеслигадан яхши таклиф борлиги ҳам аён бўлди. Буёғини вақт кўрсатади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 108
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 591
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар