«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2020, 17:39
ЎЗO‘Z

«Африкага Шимолий қутб орқали учишадими?» – Лукашенко қўлга олинган россияликлар ҳақида кескин фикр билдирди

05 авг, 07:46 1 841 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Африкага Шимолий қутб орқали учишадими?» – Лукашенко қўлга олинган россияликлар ҳақида кескин фикр билдирди Беларусь президенти Александр Лукашенко 4 август куни мамлакат аҳолиси ва Миллий Ассамблеяга мурожаат қилди.
Лукашенко кўпгина мавзулар қатори яқинда Минскда қўлга олинган бир гуруҳ Россия фуқаролари ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Унинг айтишича, қўлга олинганлар Минск орқали бошқа мамлакатларга чиқиб кетиш учун эмас, балки айнан Беларусда қўпорувчилик ҳаракатларини содир этиш учун келган.

«Беларусларга қарши миллиардлаб ресурслар ташланган, энг янги технологиялар сафарбар қилинмоқда. Интернетда 32 жангарининг ҳибсга олиниши ҳақидаги мунозараларни кўриб ҳайрон бўлдим. Бу ҳақда нималар дейишмаяпти, қандай хулосалар қилишмаяпти дейсиз. Ҳатто икки президент келишиб олган деган фикрлар билдирилмоқда. Бу жуда хавфли сигнал.

Ҳибсга олинган россияликларнинг Истанбул, Венесуэла, Африка ва Ливияга кетиши ҳақидаги гапларнинг барчаси ёлғон. Мен географияни яхши билмаслигим мумкин, лекин Африкага Шимолий қутб орқали учишадими?
», деди Лукашенко истеҳзо билан.

Лукашенконинг таъкидлашича, ҳибсга олинганларга «инсоний муносабатда бўлинмоқда», шу учун улар ҳамма нарсани айтиб беришган. Унинг сўзларига кўра, тергов давомида россияликлар «Беларусга махсус вазифа билан» юборилганликлари ҳақида гапириб беришган.

«Жамоа белгиланган вақтгача кутиши керак эди. Истамбулга сотиб олинган чипталар ҳақидаги гаплар – афсона. Россия чегараси ёпилганлиги сабаб улар бу ерда ҳам, у ерда ҳам Истанбулга учаётганликларини кўрсатишлари керак эди», дея қўшимча қилган Беларусь раҳбари.
Шунингдек, унинг айтишича, бугун у республикадаги вазиятни беқарорлаштириш учун Беларусь жанубига ташланган яна бир бўлинма ҳақида маълумотлар олган.

29 июль куни 32 нафар россиялик (Беларусь хавфсизлик хизматига кўра, улар «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчилари) Минск яқинидаги санаторийда ҳибсга олинади. Уларга Беларусда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишга уриниш айблови бўйича жиноий иш қўзғатилган. Агар россияликларга қўйилаётган айб ўз исботини топса, улар 20 йилгача қамоқ жазосини олади.

Шундан сўнг, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Беларусда ҳибсга олинган фуқароларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга эмаслигини билдирди. «Россия фуқароларининг асоссиз ҳибсга олиниши иттифоқчилик муносабатларига тўғри келмайди», деб таъкидлаган Песков.

Путиннинг матбуот котибига кўра, Беларусда ҳибсга олинган россияликлар хусусий хавфсизлик компаниясида ишлайди, уларнинг Истанбулга чипталари бўлган ва Беларусь ҳудудида транзитда бўлиб туришган.

Кейинчалик Владимир Путин Россия Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан Беларусь томонининг россияликларга нисбатан хатти-ҳаракатларини муҳокама қилган. Кенгаш аъзолари россияликлар яқин кунларда ҳибсдан озод қилинишига умид билдирган. Кенгаш мажлисида қатнашган Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили охирги пайтларда беларуслик ҳамкасблар билан кўплаб тушунмовчиликлар келиб чиқаётганини билдирган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Лукашенко демократик йўл тутса, Беларусни қўлдан чиқаришини маълум қилди 20 июн, 21:13
  • «Бизга бундай иттифоқнинг нима кераги бор?»: Лукашенко Россия билан бирлашиш борасида ўз фикрини билдирди 18 ноя, 09:00
  • Лукашенко Минскни АҚШ пойтахти қилишни таклиф қилди 10 сен, 23:09
  • Лукашенко тансоқчиларининг собиқ бошлиғи қўлга олинди 30 апр, 22:32
  • Беларусь президенти Лукашенко олтинчи марта президент бўлмоқчи 02 мар, 11:06
  • «Россияни эгиш». Лукашенко баёнот билан чиқди 27 авг, 20:47
  • Сўнгги янгиликлар
  • 24 сентябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 23 сен, 17:27 0
  • Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 23 сен, 16:43 1
  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 миллиард доллардан ошди 23 сен, 16:13 2
  • Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди? 23 сен, 15:30 174
  • 2020 йилдаги дунё кинопрокати етакчиси маълум қилинди 23 сен, 14:45 231
  • Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берилди 23 сен, 14:00 212
  • Қашқадарёда уйида каннабис парваришлаган 63 ёшли фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди 23 сен, 13:15 238
  • Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео) 23 сен, 12:40 520
  • Ўзбекистонда 2021 йилдан суд чақирувлари SMS орқали амалга оширилади 23 сен, 11:54 189
  • Си Цзиньпин БМТда COVID-19’ни сиёсийлаштиришга қаратилган уринишларни тўхтатишни сўради 23 сен, 11:15 369
  • Бугун Шавкат Мирзиёев БМТда чиқиш қилади 23 сен, 10:30 328
  • «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди 23 сен, 10:10 437
  • Бўлимлар