«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:14
ЎЗO‘Z

Коронавирусни даволашда қўлланилаётган дорилар рўйхати эълон қилинди

05 авг, 00:30 5 082 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусни даволашда қўлланилаётган дорилар рўйхати эълон қилинди COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларнинг олтинчи нашрида шифокор назорати асосида қўлланиладиган дори-дармонлар ҳам келтириб ўтилган. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Айтиб ўтиш лозимки, бу галги қўлланмани ишлаб чиқиш гуруҳига мамлакатимизнинг таниқли ва нуфузли олимлари билан бирга, айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни бевосита даволашда иштирок этаётган шифокорлар, хусусан, реаниматолог ва бошқа тор соҳа врачлари киритилиб, улар томонидан ўз тажрибасида самарали деб топилган дори воситалари тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Оқилов беморларни даволашда қўлланилиши белгиланган дори воситалари ҳақида батафсил маълумот берди:

Беморлар билан мулоқотда бўлганлар учун:
- Гидроксихлорохин (ҳомиладор аёллар, болалар, 65 ёшдан ошган беморлар, юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд бўлган беморлар қабул қилиши мумкин эмас).

Касаллик клиник белгиларсиз кечганда:
- Гидроксихлорохин (шифокор қарорига кўра);
- Цинк препаратлари;
- Д витамини;
- С витамини;

COVID-19нинг енгил шаклида:
- Парацетамол;
- Ибупрофен;
- Фавипиравир;
- Гидроксихлорохин;
- Цинк;
- Д витамини;
- С витамини;
- Нафазолин, Ксилометазолин (бурун учун, ринореяни даволашда);
- Азитромицин (шифокор қарорига кўра).

COVID-19нинг ўрта оғир шаклида:
- Парацетамол;
- Ибупрофен;
- Фавипиравир ёки ремдесивир;
- Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
- Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
- Кортикостероидлар (Дексаметазон)
- Антибиотиклар (шифокор қарорига кўра).

COVID-19нинг оғир шаклида:
- Парацетамол;
- Ибупрофен;
- Ремдесивир;
- Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
- Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
- Кортикостероидлар (Дексаметазон);
- Цефалоспоринлар + макролидлар;
- Парентерал ацетилцистеин ва бошқалар.

Ўткир нафас олиш қийинлашуви синдромида:
- Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
- Aнтиагрегантлар (Aцетисалицил кислота);
- Кортикостероидлар (Дексаметазон);
- Парентерал ацетилсистеин;
- Омепразол, Ранитидин ва бошқалар.

Сепсис ва сепсик шокда:
- Н2 рецепторлари антагонистлари ёки Протон помпаси ингибиторлари (Ранитидин, Омепразол);
- Кортикостероидлар (Дексаметазон);
- Прокинетик дорилар (Метоклопрамид, Домперидон, Эритромицин) ва бошқалар.

ЭСЛАТМА!
Болалар, ҳомиладор аёллар, юрак аритмия касаллиги билан оғриган беморлар учун хлорохин ва гидроксихлорохин (+/- азитромицин); шунингдек, бошқа беморларни даволашда терапевтик ёки профилактик мақсадларда антибиотиклар буюриш, вирусга қарши препаратлар (Лопинавир/ритонавир, Ремдесивир, Умифеновир), иммуномодуляторлар (Тоцилизумаб, Интерферон-1а, Интерферон-алфа-2б), интерферон индукторлари ва иммуностимуляторли дорилар, метаболик дорилар тавсия этилмайди.

ДИҚҚАТ!
Касалликнинг ҳар қандай даражасидан қатъий назар ҳар бир дори воситаси шифокор тавсиясига кўра ва унинг назорати остида қабул қилиниши шарт.
Уй шароитида даволанаётган беморларга осма уколлар (капельница)дан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 223
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 123
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 64
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар