«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 06:53
ЎЗO‘Z

ЎФА президенти ФИФА, ОФК ва Марказий Осиё минтақасидаги ассоциациялар президентлари билан онлайн мулоқот ўтказди

04 авг, 23:36 1 711 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЎФА президенти ФИФА, ОФК ва Марказий Осиё минтақасидаги ассоциациялар президентлари билан онлайн мулоқот ўтказди Бутун дунёда пандемия ҳукм сураётганига қарамай, футбол учрашувларини мунтазам ўтказиб борилишини таъминлаш учун халқаро футбол уюшмалари ва аъзо ассоциациялар бир қатор саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Шу мақсадда, ФИФА президенти Жанни Инфантино ОФК президенти Шайх Салмон билан биргаликда CАФА таркибига кирувчи футбол ассоциациялари раҳбарлари билан учрашган ҳолда, минтақадаги вазият билан яқиндан танишиб, келажакдаги режалар бўйича фикр алмашишди.

Ҳусусан, Жанни Инфантино томонидан бу борадаги ишларни амалга оширишда ФИФА тажрибаси таништирилди. ОФК президенти Шайх Салмон эса Осиёда ҳукм сураётган вазият бўйича ҳисобот берди.

ЎФА президенти Абдусалом Азизов онлайн конференция иштирокчиларига қуйидаги нутқ билан мурожаат қилди:
"Ҳурматли ҳамкасблар, дастлаб шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, Ўзбекистон ФИФА президенти жаноб Жанни Инфантинони ҳозирги мураккаб вазиятда тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда ишонч билдиради. Барча қийинчиликлар тез фурсатда ўз ечимини топиши ва ФИФА ўзининг юксак мавқеини тасдиқлашига ишончим комил.

Эпидемиологик вазият жиддийлигига қарамай, карантиннинг дастлабки кунларидан бошлаб, ЎФА онлайн режимида иш олиб бормоқда. Аввалдан режалаштирилган қисқа ва узоқ муддатли режалар бўйича тегишли вазифалар бажарилмоқда.

Май ойида Ўзбекистонда эпидемиологик вазият бир мунча яхшиланганидан сўнг, ЎФА ва ПФЛ карантин ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, профессионал лигалар учрашувларини томошабинларсиз давом эттириш учун COVID-19 махсус тиббий протоколини ишлаб чиқди. Ўзбекистон Суперлигасига 13 июнь куни қайта старт берилди ва мусобақа 20 июлгача давом этди.

Ўзбекистон чемпионатини қайта тиклаш жорий йилнинг 14 августидан режалаштирилган ва лиганинг 1-босқич ўйинлари марказлаштирилган форматда ўтказилади. Шунингдек, ЎФА пандемия пайтида терма жамоалар учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу тадбир Ўзбекистонда биринчи марта учта шаҳарда, 2020 йилнинг 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу пандемия даврида дунёдаги биринчи марказлаштирилган халқаро футбол мусобақаси бўлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати терма жамоалар учун биринчи Футбол марказини қуриш учун 12 гектар майдон ажратди. Ушбу лойиҳа ФИФА ва ОФК вакиллари билан муҳокама қилинганидек, Ўзбекистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриши учун катта имкониятларини яратади.

Ушбу марказ 160 ўринли меҳмонхона комплекси, 7 та стандарт футбол майдони, реабилитация ва илмий-услубий марказ ва бошқа зарур шароитларни ўз ичига олади."

Нутқ сўнггида ЎФА раҳбари ФИФА ва ОФК президентларини Ўзбекистонда ўтадиган U19 Осиё чемпионатига таклиф этди ва уларнинг ташрифи бутун мамлакат футбол жамоатчилиги ҳамда футбол ишқибозларини хурсанд этишини алоҳида таъкидлади.

Мулоқот дўстона ва самимий руҳда ўтди. Шунингдек конференцияда Эрон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Афғонистон футбол ассоциациялари раҳбарлари ўтган давр мобайнида бажарилган ишлар бўйича маълумот беришди.

Манба: ЎФА матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 108
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 111
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 260
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 097
  • Сўнгги янгиликлар
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 0
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 94
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 262
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 130
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 107
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 61
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 60
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 234
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 374
  • Бўлимлар