«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:51
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда маҳалла идораларининг иштироки кескин кучайтирилади

04 авг, 22:53 2 616 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда маҳалла идораларининг иштироки кескин кучайтирилади Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган навбатдаги видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини даврида касалликнинг олдини олиш, коронавирусга шубҳа бўлган фуқароларни шифохоналарга етказиш, карантин талабларини тушунтириш ва бу жараёнда жамоатчилик назоратини амалга оширишда жойларда маҳалла идораларининг иштирокини кескин кучайтириш кераклиги уқтирилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундай йўл танланишига ўзбек халқи турли хил масалаларда биринчи навбатда маҳаллага мурожаат қилишга ўргангани сабаб қилиб кўрсатилди.

- Республика бўйича 9 минг 150 та маҳаллада қарийб 40 минг одам бюджетдан ойлик олиб ишлайди. Уларнинг ойликларини ҳам жорий йилда қарийб 1,5 баробарга ошириб бердик. Шундай оғир шароитда нима учун улар четда туришлари керак? Ўз аҳолисининг аҳволидан яхши хабардор бўлган, қайси хонадонда қандай бемор борлигини, кимнинг яшаш шароити қандайлигини, ким ёрдамга, ким врачга муҳтожлигини улардан яхши биладиган бошқа одамнинг ўзи йўқ пастки тизимда, - дейди Шавкат Мирзиёев.

Бунинг учун ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари ҳар бир маҳаллада маҳалла раислари, профилактика инспектори ва бошқа ходимлар, маҳалла фаоллари ва нуронийлар, маҳаллаларга бириктирилган тиббиёт муассасалари ходимларини бирлаштириб, ўз ҳудудидаги аҳоли, айниқса, кексалар ҳолидан ҳар куни хабар олиш, коронавирусга шубҳа бўлган ва касалликка чалинганларни тез тиббий ёрдам хизмати ва шифокорлар билан боғлашни ташкил этишга бош-қош бўлишлари шартлиги тайинланди.

Шунингдек, улар ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ-овқат, уйда даволанишга тавсия қилинган беморларга дори-дармон етказиб бериш ишларида фаол иштирок этишлари лозим.

- Бунга қўшимча равишда улар маҳалла ҳудудида аҳолининг зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслиги ва тўпланмаслиги, тиббий маска тақиб юриши ва ижтимоий масофани сақлаши, тўй ва тадбирларни вақтинча ўтказмаслиги каби мажбурий талабларни доимий тушунтириши ва жамоатчилик назоратини амалга оширишлари шарт ва зарур, - Шавкат Мирзиёев.

Ушбу йиғилиш давомида бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда вакцинани харид қилиш ва Ўзбекистон аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар