«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:33
ЎЗO‘Z

Давлат тест маркази ОТМга кириш тестлари қачон бўлиб ўтиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди

04 авг, 20:56 5 703 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давлат тест маркази ОТМга кириш тестлари қачон бўлиб ўтиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди Ўзбекистонда пандемия шароити мураккаб кечаётганлиги, карантин чекловлари бекор қилинмаётганлиги ёки юмшатилмаганлиги боис олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари тест топширувчилар саломатлигига зарар етмайдиган вазият келгунга қадар кейинга сурилмоқда ва бу ҳақда жамоатчилик мунтазам хабардор қилиб борилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар қилган.

«Кейинги кунларда турли интернет нашрларида кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда, эрталаб ва кечки сменада ўтказилиши, шунингдек, аниқ саналар белгиланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Бу борада расман шуни маълуми қиламизки, айни кунларда Давлат тест маркази томонидан жараёнларни, энг аввало, тест топширувчилар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш борасида турли вариантлар ўрганиб чиқилмоқда.

Қайд этиш керакки, ушбу ҳаракатлар ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли ҳозирдан «шундай бўлади» қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкин.

Шуларни ҳисобга олиб, Республика комиссияси кўрсатмаси асосида соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан биргаликда 2020 йилги қабул тест синовларини ўтказиш учун мақбул ва хавфсиз жойлар танланиб, аниқ саналар белгилангач, Давлат тест маркази томонидан оммавий ахборот воситалари орқали ишончли хабар берилади. Бунга қадар абитуриентлардан турли хабарларга эътибор қилмасдан вақтдан унумли фойдаланишларини, тест синовига пухта тайёргарлик кўришни давом эттиришларини сўраб қоламиз
», – дейилади ДТМ ахборотида.

Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонларини 25 июлдан 20 августгача ўтказиш режалаштирилаётганди. Бироқ мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашаётгани сабабли 10 июлдан 1 августгача мамлакатда қатъий карантин чоралари жорий қилинди ва кейинчалик карантин 15 августга қадар узайтирилди. 22 июлда АОКАда ўтган брифингда Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов имтиҳон чекловлар 1 сентябргача давом этса, сентябрь ойида ўтказилиши мумкинлигини айтганди. Шунингдек, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги 2020/2021-ўқув йили қабули учун магистратурага ҳужжат топширган ва муайян сабабларга кўра аризаси қабул қилинмаган абитуриентларга муаммони бартараф қилиш учун 4 августдан 6 август соат 11:00 гача вақт берган.

Рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар барча ҳудудларда ДТМнинг расмий веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали , республиканинг 8 та туманида эса Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилди. 21 июль куни абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди. Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар сони 1 484 085 нафарни ташкил этди. Уларнинг энг ёши 13, энг каттаси 95 ёшда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар