«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:43
ЎЗO‘Z

Юрак касаллиги бўлганлар Covid-19’га чалинганда нималарга эътибор бериши керак?

04 авг, 17:32 2 994 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юрак касаллиги бўлганлар Covid-19’га чалинганда нималарга эътибор бериши керак? Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази кардиохирургия бўлими мудири Абдусалом Абдураҳмонов юрак-қон томир касалликлари мавжуд бўлган беморлар Covid-19’да нималарга эътибор қаратиши кераклиги ҳақида маълумот берди.

«Коронавирус инфекцияси қон томирларининг ички қаватини шикастлайди. Шунинг учун бу инфекцияда хавф гуруҳига юрак-қон томир хасталиклари – юрак ишемик хасталиги, қандли диабет, гипертония, метаболик синдроми бўлганлар киради. Чунки уларда аввалдан қон томирларда ўзгаришлар бўлади, коронавирус таъсирида бу чуқурлашиши ва хавфли асоратларга олиб келиши мумкин. Уларда пневмонит ҳам оғир кечади.

Бу беморларда коронавирус кузатилганда дарҳол шифохонага ётқизиш тавсия этилади. Чунки касаллик тўсатдан авж олиб, хавфли асоратларни чақириши мумкин
», деди мутахассис «Тез ёрдам» кўрсатувида.

Кардиолог юрак касалликлари бўлган беморлар Covid-19’да қабул қилиши керак бўлган дорилар гуруҳини санаб ўтди.
«Юрак касалликлари бўлган беморлар коронавирус муолажаларини қабул қилиш билан бирга кардиологик дориларини ичишда ҳам давом этишлари керак.

Юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларни Covid-19’дан даволашда антикоагулянт ва антиагрегант дорилар қўлланиши керак. Аниткоагулянтлар вена томирларидан тромблар ҳосил бўлишига йўл қўймайди, улар беморнинг вазнига қараб белгиланади.

Антиагрегантлар одатда Covid-19’да ишлатилмайди, фақатгина юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларга буюрилиши керак. Антиагрегантлар артериал қон томирларида тромбоцитларнинг ёпишишини камайтирувчи таъсир кўрсатади
», деди у.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 28
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар