«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:13
ЎЗO‘Z

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 700дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди

03 авг, 23:30 2 562 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 700дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди Ўзбекистонда 3 август куни 748та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 26301тага етди. Бугун шунингдек, 755 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.
«Шу йилнинг 3 август куни мамлакатимизда 748 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Республиканинг 11 ҳудудида коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилган.
Тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:

Тошкент шаҳрида 252 ҳолат;
Тошкент вилоятида 236 ҳолат;
Самарқанд вилоятида 53 ҳолат;
Наманган вилоятида 18 ҳолат;
Қашқадарё вилоятида 16 ҳолат;
Қорақалпоғистонда 13 ҳолат;
Сурхондарё вилоятида 12 ҳолат;
Хоразм вилоятида 11 ҳолат;
Сирдарё вилоятида 10 ҳолат;
Фарғона вилоятида 20 ҳолат;
Андижон вилоятида 7 ҳолат.

Тузалганлар (+755)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда 755 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, шу вақтгача тузалганлар сони 17 минг 262 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

Тошкент шаҳрида 531 нафар;
Тошкент вилоятида 114 нафар;
Самарқанд вилоятида 26 нафар;
Андижон вилоятида 22 нафар;
Сурхондарё вилоятида 20 нафар;
Наманган вилоятида 19 нафар;
Навоий вилоятида 14 нафар;
Фарғона вилоятида 9 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+6)
Бугун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2тадан, Қашқадарё ва Навоийда биттадан ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда жами ўлимлар сони 159тага етди.

Биринчи ўлим. 20 июль куни Covid-19 инфекцияси тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган, Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 46 ёшли бемор С.Л.да (эркак) вафот этди.
Иккинчи ўлим. 20 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига кун давомида тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли ётқизилган, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 58 ёшли (эркак) бемор Ш.Д. вафот этди.
Учинчи ўлим. Covid-19 тасдиқлангач, нафас етишмовчилиги белгилари кучайган ҳолатда Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган, Андижон туманида яшаган 63 ёшли Б.П. (эркак) вафот этди.
Тўртинчи ўлим. Тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академиясининг клиникасига ётқизилган, Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 56 ёшли Д.Ш. (аёл) вафот этди.
Бешинчи ўлим. Covid-19 тасдиқлангач, шаҳар шифохонасига ётқизилган, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшаган 44 ёшли Ш.Т. (эркак) вафот этди.
Олтинчи ўлим. Covid-19 тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган, Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшаган 70 ёшли Т.Р. (эркак) вафот этди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар