«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2020, 17:41
ЎЗO‘Z

«Аллоҳдан бундай шароитда олиб кетмаслигини сўрадим». Юлдуз Усмонова бир неча кун иситмалаб ётгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

03 авг, 21:27 1 676 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Аллоҳдан бундай шароитда олиб кетмаслигини сўрадим». Юлдуз Усмонова бир неча кун иситмалаб ётгани ҳақида сўзлаб берди (видео) Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова шу кунларда оғир касалликни бошдан кечирганини сўзлаб берди.

Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova
«Касал бўлдик, лекин ваҳима қилгим келмади. Нима қиламан одамларнинг кайфиятини бузиб. Кимдир мени яхши кўради, кимнингдир кўришга кўзи йўқ. Касал эканлигимни айтиб, мухлисларимни хафа қилиб, мени хушламайдиганларни хурсанд қилгим келмади.

Жуда қаттиқ касал бўлдим. Сизга ёлғон, менга чин. Оллоҳ докторнинг ҳам яхшисини етказди. Ўзи менга шифони ҳам етказди.
Коронавирус бўлмадим, бронхиал астма қўзиди. Врач менга ҳар доим ҳаракатда бўлишни, шар пуфлашни ҳамда содали сув ичишни тайинлади. Бир пайтлар авария бўлиб қовурғам синганида шар пуфлагандим, бу ўпкага ҳам яхши экан. Ким касал бўлса, шар пуфласин. Қийин, лекин фойдали.

Лекин ўша кунлари роса йиғладим. Оллоҳимга дуо қилдим — шукур шу кунларга ҳам, фақат шу кунларда, бунақа шароитда олиб кетма, дедим. Тўртта одам ҳам келмаяпти-да жанозага. Корона деса, қариндошлар ҳам келмаяпти. Докторлар ҳам келса келмаса, ҳамма ёқда корона деб ташлаяпти. Кўпчиликда астма бор, айримларда бронхит ёки пневмония. Ўзимизни асрайлик, болаларга муздек ичимлик, музқаймоқ бермайлик, кондиционер ёки вентилятор остида ётмайлик. Илоҳим касалларга шифо берсин, касал бўлмаганларни бу бало четлаб ўтсин
», — дейди Юлдуз Усмонова.

Шунингдек, хонанда пандемия даврида айрим ҳақиқатларни англаганини ҳам айтиб ўтди.

«Мен мана шу пандемия пайтида анча-мунча ақлимни йиғиштириб олдим, менга фойда берди. Олдин тўғриси, у керак, бу керак, деб ўйлардим. Аслида инсонга кўп нарса керакмас экан. Бизнинг нафсимиз бало. Одамларга ёмон бўлиб, улар ўлганида бизнинг ҳам руҳимиз тушиб кетди-ку. Демак, биз бир-биримизга керакмиз. Бизнинг соғлиғимиз бир-биримизга керак. Агар сиз соғ-саломат, бардам-бақувват бўлиб юрсанглар, мен ҳам тинч бўлар эканман. Шуни билдим ўзим учун», —дейди Юлдуз Усмонова.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Юлдуз Усмонова ташкиллаштирган хайрияда йиғилган 527 миллион сўм Сардоба фалокати жабрдийдаларига тарқатилди 28 мая, 22:47
  • «Ҳеч нарсадан хавотирланаётганим йўқ. Бир бошга бир ўлим» - Юлдуз Усмонова 05 мая, 22:02
  • Юлдуз Усмонова уйи олдида Сардобадаги тошқиндан жабрланганлар учун инсонпарварлик ёрдами тўпламоқда 02 мая, 20:23
  • Юлдуз Усмонова «Гулисан» қўшиғи атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 16 дек, 14:44
  • Юлдуз Усмонова Жанубий Кореядаги клиникага йўл олди (фото) 03 авг, 00:02
  • "Ҳафтанинг энг яхши хабари..." 04 янв, 13:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • «UzAvto Motors» машина нархини туширмаслик учун судга арз қилди 21 сен, 17:30 0
  • Шавкат Мирзиёев: «Ўктамжон забардаст, фидойи, ватанпарвар инсон эди...» 21 сен, 17:00 1
  • Қирғизистоннинг Ўш вилоятида оммавий муштлашув содир бўлди 21 сен, 16:30 2
  • Ўзбекистон фуқаролигини олиш онлайн-режимга ўтказилади 21 сен, 16:00 1
  • Байден адашиб 200 миллион кишини «кўмиб юборди» 21 сен, 15:30 221
  • Вакцина кимларга мумкинмас? 21 сен, 15:00 301
  • Драган Черан "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйин ҳақида: Биз икки очко йўқотдик 21 сен, 14:30 155
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10 минг 300 сўмдан ошди 21 сен, 14:00 143
  • 22 сентябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 21 сен, 13:20 459
  • Трампга заҳарли модда жўнатишда гумон қилинган шахс қўлга олинди 21 сен, 12:38 507
  • АҚШ Европадан ядро қуролини олиб чиқишдан бош тортди 21 сен, 12:05 425
  • Британияда карантинни бузганлик учун 10 минг фунт стерлинггача жарима белгиланди 21 сен, 11:30 185
  • Бўлимлар