«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:59
ЎЗO‘Z

«Элчининг қизи»ни севиб қолган Гедиз — Ураз Кайгилароғлу: Актёрликни танлаган спортчи

03 авг, 19:30 7 130 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Элчининг қизи»ни севиб қолган Гедиз — Ураз Кайгилароғлу: Актёрликни танлаган спортчи Туркиялик актёр Ураз Кайгилароғлу ўзбек томошабинларига «Элчининг қизи» телесериалидаги Гедиз образи билан яхши таниш. Томошабинлар бир неча ойдан бери Наре — Санжар — Гедиздан иборат муҳаббат учбурчаги атрофида юз бераётган воқеа-ҳодисаларни катта қизиқиш билан томоша қилмоқда. Қуйида Гедиз образи билан миллионлаб мухлислар орттирган Ураз Кайгилароғлунинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлаймиз.

Фото: Instagram / @urazka
Ураз Кайгилароғлу 1987 йил 30 июлда Истанбулда туғилган. Болалиги Мармар денгизи қирғоғида ўтган Ураз отасидан жуда кичиклигидаёқ айрилиб қолади. Актёр дастлаб спорт соҳасига қизиқиб, махсус сертификат эгасига айланади. Кейинчалик реклама соҳасида фаолият юритиш учун Истанбулнинг Билги университетида таҳсил олади.

Фото: Getty Images
Мутахассислиги бошқа бўлган Уразнинг кино санъатига илк қадами 2008 йил «Эс-эс» фильми билан бошланди. Орадан бир неча йил ўтиб «Аждаҳо йўли» триллерида журналист образида кўриниш берди. Шундан кейингина Уразни бир қанча реклама роликларига таклиф этишди. Бирин-кетин ижро этилган драматик ролларидан кейин Мурат Шекер ҳамда Али Танриверди сценарийлари асосида «Бош қаҳрамонлар» комедиясида бош ролни ўйнашга муваффақ бўлди.

Фото: Getty Images

Фото: «Haber.com»
2014 йилга келиб актёр шахсий ҳаётида янгилик юз берди. У умр йўлида ўзига йўлдош қилиб актриса Мелис Ишитенни танлади. Афсуски, улар оила қурганига роппа-роса 5 йил тўлганида келишув асосида никоҳни бекор қилишга қарор қилганлигини оммага эълон қилди.

«Бирор нарса дейиш қийин. Аммо йўлимизнинг бошидан бизга дўст бўлганингиз учун сизларга айтдик. Қизимизни алоҳида уйларда тарбия қилишга келишиб олдик. Муҳаббатимизни сақлаб қолиш учун бир-биримизни ранжитмасдан, безор қилмасдан, ёмон кўрмасдан айрилмоқдамиз. Энг муҳими, қизалоғимиз Аданинг бахтсиз бўлмаслиги учун видолашяпмиз», – дейди Мелис Ишитен.

Ураз ҳам бу борада ҳеч кимни айбламади: «Албатта, бундай бўлишини истамас эдик. Ҳеч ким хоҳламайди. Аммо инсонмиз. Руҳ! Қалб! Олдиндан нима бўлишини била олмайсан. Бир-биримизни жуда гўзал севдик. Лекин оилани асраб қолиш қийин экан. Начора, йўлда фақатгина севги билан давом этамиз.»

«Элчининг қизи» сериалидан кадр.
Фото: «Миллиет»

Шу тариқа 2019 йил Ураз ҳамда Мелиснинг йўли ажралди. Орадан бир йил ўтиб Ураз ва блогер Меҳтап Алгул орасидаги ишқий муносабатлар ҳақида шов-шувлар пайдо бўлди.

Юлдуз интервьюларининг бирида ўзи ҳақида тарқалган миш-мишларни рад этди. Шунингдек, севимли машғулоти тавла чалиш, таом тайёрлаш ҳамда саёҳат бўлган Ураз ҳанузгача жуфтини топмаганлигини таъкидлаб ўтди.

Ураз «Элчининг қизи» телесериали режиссёри Эмре Карабусак билан қалин дўст. У режиссёр билан бирга тушган суратлари билан тез-тез бўлишиб туради.
View this post on Instagram

ne olacaksa olsun be!

A post shared by Uraz Kaygılaroğlu (@urazka) on





Мавзуга оид янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 0
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 3
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар