«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 04:52
ЎЗO‘Z

Киевда банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонлик қўлга олинди

03 авг, 17:10 2 029 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Киевда банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонлик қўлга олинди ANTON HERASHCHENKO VIA FACEBOOK
3 август кунининг иккинчи ярмида Украинадаги нашрлар номаълум шахс пойтахтдаги «Леонардо» бизнес марказида жойлашган банкда банк ходимини гаровга олиб, банкни портлатиш билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабар тарқатди.

У музокара вақтида оёғига боғланган рюкзагида бомба борлиги, у исталган вақтда портлаши мумкинлигини айтган. У ўзини жонли эфирга чиқаришларини талаб қилган ва бир нечта телеканалларда чиқарилган ҳам.

Украина ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашченко ушбу шахс асли ўзбекистонлик эканини маълум қилган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик актини амалга ошириш билан таҳдид қилган шахс — 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Сухроб Раҳмонович, Ўзбекистон фуқаросидир. Унинг ижтимоий тармоқларидаги постларига кўра, у психологик хаста шахс», дея ёзган Герашченко ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Кўп ўтмай Украина хавфсизлик хизмати махсус бўлинмаси банк ҳудудида амалиёт ўтказди. У банк биносида журналистлар билан гаплашаётган вақтда Украина хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

«Буёғига суд ва узоқ муддатли қамоқ», деган Герашченко.

Бу сўнгги ҳафталарда Украинада полицияни оёққа тургизган учинчи шов-шувли ҳолат бўлди. 21 июль куни Луцкда 44 ёшли Максим Кривош йўловчи автобусни гаровга олганди. Президент Владимир Зеленский ўшанда террорчининг талабини қондириб, ижтимоий тармоқларда видеомурожаат жойлаштирган ҳамда «Ерликлар» фильмини томоша қилишга чақирганди. Кривош йўловчиларни қўйиб юборган, унинг ўзи қўлга олинган.

23 июль куни Полтавада номаълум шахс полициячини қўлга олди ва граната портлатиш билан таҳдид қилди. Кўп ўтмай у гаровдаги полициячини қўйиб юборди ва ўрмонга яширинди. Бир ҳафта ўтиб уни топишди, қўлга олиш вақтида у ўлдирилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 51
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 101
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 25
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 72
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 508
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 51
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 114
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 101
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 64
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 25
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 36
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 87
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 103
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 72
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 49
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 135
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 259
  • Бўлимлар