«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 11:39
ЎЗO‘Z

Камқонликда ёрдам берадиган маҳсулотлар

02 авг, 21:32 4 501 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Камқонликда ёрдам берадиган маҳсулотлар Фото: Pixabay
Деярли барча аёллар темир танқислигини бошдан кечиради. Уни ўз вақтида тўлдириш зарур. Темир – тананинг нормал ишлаши учун зарур бўлган энг муҳим элементлардан биридир. У кислородни мушаклар ва мияга етказиб беради.

Аёллар кунига 18 мг, ҳомиладор аёллар эса 27 мг темир моддасини қабул қилиши керак. Энг осон йўли – уни озиқ-овқат маҳсулотларидан олишдир. Биз сизга темир моддасига бой 9 та маҳсулотни тавсия қиламиз.

Мол гўшти
Қизил гўштни биринчи навбатда, холестерин туфайли тарк этмаслик керак. Масалан, мол тили нафақат темир, балки витамин B12, шунингдек, селен моддасини ҳам ўз ичига олади. Ҳафтасига камида бир марта мол гўшти истеъмол қилинг.

Товуқ сонлари
Қизил парранда гўштидаги темир моддаси танага осон сингади. Товуқнинг энг фойдали қисми оқ гўшти ҳисобланса-да, қизилини ҳам эътиборсиз қолдирманг.

Қуритилган ўрик
Бу ёрқин рангли қуритилган меваларнинг атиги ярим стаканида 2 мг темир ва 160 калория бор. Бундан ташқари, қуритилган ўрик таркибида С витаминига бой ва саратон ривожланишига тўсқинлик қилувчи антиоксидантлар мавжуд. Фақат шакар ширасисиз тайёрланган қуритилган меваларни танланг.

Ясмиқ
Агар сиз вегетариан парҳезида бўлсангиз, таомномангиздаги темир таркибини кузатиб боришингиз зарур ва бунда ясмиқ сизнинг ёрдамчингиз бўлади. Бир бўлак ясмиқ таркибида мол гўштида бўлганидек 3 мг темир мавжуд.

Чиа уруғлари
Ушбу кичик уруғларни ҳар куни ейиш фойдали. Чиа таркибида омега-3 кислоталари кўп бўлиб, улар юрак-қон томирлари учун жуда муҳим. Шунингдек, улар таркибида кальций, магний, фосфор ва темир мавжуд.

Кажу (ҳинд ёнғоғи)
Ёнғоқлар қуритилган мевалар каби ҳар куни шоколадли пишириқлар билан бирга истеъмол қилишга арзийди. Кажу ёнғоқлари тўйинмаган ёғ, оқсиллар ва темирга бой.

Ловия
Тез-тез истеъмол қилинадиган жуда фойдали дуккакли маҳсулотлардан бири. Унинг таркибида фолий кислотаси ҳамда темир моддаси мавжуд.

Қовоқ уруғи
Нафақат мазали, балки жуда фойдали қовоқ уруғида 4,5 мг темир бор. Шунингдек, кальций, оқсил, ва рух моддаси ҳам мавжудки, бу юрак учун жуда фойдали.

Қора шоколад
Кунига уч ёки тўрт бўлак шоколад истеъмол қилиш зарур. Фойдали антиоксидантларга бой, саратон ривожланишига тўсқинлик қилувчи қора шоколад темир танқислигига йўл қўймайди. Фақат шакарсиз ва таркибида какао юқори бўлган шоколадни танланг!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 85
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 244
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 134
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 154
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 128
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Бўлимлар