«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:28
ЎЗO‘Z

Кике Сетьен келаси мавсумда ҳам «Барселона»га мураббийлик қиладими? Бартомеу жавоб берди

02 авг, 15:38 1 857 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кике Сетьен келаси мавсумда ҳам «Барселона»га мураббийлик қиладими? Бартомеу жавоб берди Фото: Twitter
«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу жамоа бош мураббийи Кике Сетьеннинг келаси мавсумда ҳам ушбу лавозимда қолишини маълум қилди.

«Сетьеннинг шартномаси бор. Биз уни тайинлаганимизда, бу нафақат ушбу мавсум учун, балки кейингиси учун ҳам мўлжалланган лойиҳа эканини тушунтиргандик. Бир неча ойдан сўнг, бунинг устига пандемия бўлган даврда мураббийнинг ишига баҳо бериш қийин. Артуро Видалнинг айтишича, Сетьен футболчиларни яхшироқ билиб олишига ва улар билан ишлашига вақт камлик қилган.

Ҳеч қачон мураббийни алмаштириш ҳақида ўйламаганмиз. Сетьен – бизнинг мураббий. Биз ҳеч ким билан музокара ўтказмадик. Ҳа, Хави билан гаплашиб тураман, чунки биз яхши муносабатдамиз, бироқ яқинда ўз клуби билан шартномасини узайтирди. Бир куни у «Барселона»ни бошқаради, қачонлигини эса фақат унинг ўзи ҳал қилади
», — деди Бартомеу.

Маълумот учун, 61 ёшли Сетьен 2020 йилнинг январь ойида Эрнесто Вальверденинг ўрнини эгаллаганди. Клуб унинг қўл остида Ла Лига 2019/20 йилги мавсумини «Реал»дан сўнг иккинчи ўринда якунлади.

Ҳозирда каталон клуби Европа Чемпионлар Лигасидаги юришини давом эттирмоқда. Жамоа 8 август куни ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 66
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 182
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 477
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар