«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:02
ЎЗO‘Z

Англия Кубоги финали ҳақида: Бугун Лондон қайси рангга бурканади?

01 авг, 19:28 2 125 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Англия Кубоги финали ҳақида: Бугун Лондон қайси рангга бурканади? Фото: СИ
Англия Кубоги финал учрашувида 1 август, шанба куни Лондоннинг икки клуби «Челси» ҳамда «Арсенал» ўзаро куч синашади. Мазкур учрашув финал мақомида ўтаётгани ва жамоалар бир-бири учун принципиал рақиб ҳисобланишидан ташқари, ҳар иккала жамоа учун ушбу ўйиндаги ғалаба алоҳида аҳамият касб этади.

«Челси» Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди, энди эса Фрэнк Лэмпард илк совринини қўлга киритишни режалаштирмоқда. «Арсенал»ни эса Англия Кубоги финалидаги ғалаба Европа Лигасига олиб чиқиши мумкин. Лондоннинг қайси рангга бурканишини ҳал қилиб берадиган ўйин ушбу шаҳарда жойлашган «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади. Афсуски, беллашув «одатий» тарзда мухлисларсиз ўтказилди, бироқ майдонда ҳақиқий кураш кечиши тахмин қилинмоқда.

Иккала жамоа учун ҳам ғалаба қозониш жуда муҳим, аммо Микель Артета бошчилигидаги «канонирлар» учун ғалаба кўпроқ зарур. Боиси «Арсенал» Премьер Лигани саккизинчи ўринда якунлаб, Еврокубоклардан қуруқ қолди. «Тўпчилар» учун бу даҳшатли натижа ҳисобланади, Кубок финалидаги ғалаба эса уларга Европа Лигасига йўлланмасини қўлга киритиш учун сўнгги имконият.

«Челси» ҳақида нима дейиш мумкин? Англия Кубоги биринчи навбатда Фрэнк Лэмпард учун катта аҳамият касб этади. У «кўклар» бош мураббийи сифатида ўзининг илк совринини қўлга киритишни хоҳламоқда. «Челси» қўшниларига қараганда, мавсумни яхшироқ ўтказди: АПЛда топ-4 лик, Англия Кубоги финали, шунингдек, Чемпионлар Лигаси йўлланмаси.

2019/20 йилги мавсумда жамоалар Премьер Лига доирасида икки маротаба тўқнаш келди: биринчи ўйинда «Челси» устун келган бўлса (2:1), иккинчи учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Жамоаларнинг финалгача босиб ўтган йўли
Дастлабки икки босқичда «Челси» Чемпионшип вакиллари «Ноттингем Форест» (2:0) ва «Ҳалл Сити»дан (2:1) устун келган бўлса, кейинги босқичларда анча тер тўкишга тўғри келди: «Ливерпуль» (2:0), «Лестер» (1:0) ва «Манчестер Юнайтед» (3:1). Ушбу мавсумда Премьер Лигада ажойиб ўйин кўрсатган уч жамоани мусобақадан чиқариб юборилганидан, Фрэнк Лэмпард жамоасининг қанчалик кучли эканини чамаласа бўлади.

«Арсенал» эса нисбатан «камтарроқ» рақиблар билан куч синашди. Аввалига Премьер Лига йўлланмасини нақд қилган «Лидс» (1:0), сўнгра «Борнмут» (2:1), «Порцмут» (2:0) ва «Шеффилд Юнайтед» (2:1) мағлуб этилди. Ярим финал босқичида эса кўпчилик учун кутилмаганда, «тўпчилар» «Манчестер Сити»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйинга оид қизиқ фактлар:
- «Арсенал» Англия Кубоги доирасидаги сўнгги 31 та ўйиннинг 28 тасида мағлубиятга учрамаган.
- «Челси» Англия Кубоги доирасидаги сўнгги 10 та учрашувнинг 9 тасида ғалаба қозонган.
- «Арсенал» Англия Кубоги доирасидаги 4 та ўйинда камида 2 тадан гол урган.
- «Челси» барча мусобақаларда «тўпчилар»га қарши сўнгги 3 та ўйинда камида 2 тадан гол урган.

Тахминий таркиблар:
«Арсенал»: Мартинелли — Ҳолдинг, Луис, Тирни — Бельерин, Себальос, Жака, Сака — Пепе, Ляказетт, Обамеянг.
«Челси»: Кабальеро — Рюдигер, Зума, Аспиликуэта — Алонсо, Ковачич, Канте, Жеймс — Пулишич, Жиру, Маунт.

Мураббийлар ўйин олдидан қандай фикрда?

«Лэмпард футболчилик фаолияти давомида энг яхши ўйинчилардан бири бўлган. У узоқ йиллар давомида катта клубда бундай барқарорликни намойиш эта олганлигига ақл бовар қилмайди. Бу жуда катта ютуқ. Мураббий сифатида у «Дерби Каунти»ни бошқарганида ўз абмиция ва иштиёқини кўрсата олди. Иккаламиз ҳам ёшмиз ва янги нарсаларни ўрганишга ҳаракат қиляпмиз», - дейди «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета.

- "Агар Англия Кубогида ғалаба қозонсак, бу ёш футболчилар учун жуда яхши тажриба бўлади. Финал тажрибаси ўзгача бўлади. Финалларда қанча кўп ўйнасангиз, шунча яхши, бироқ мен ўз жамоамга босим ўтказишни хоҳламайман", - дейди «Челси» устози Фрэнк Лэмпард.

Англия Кубоги финали
1 август, шанба
21:30 «Арсенал» — «Челси»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 540
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар