«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:48
ЎЗO‘Z

АҚШда машҳур шахсларнинг Twitter саҳифаларига ҳужум уюштирган ўсмир қўлга олинди

01 авг, 17:50 1 801 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШда машҳур шахсларнинг Twitter саҳифаларига ҳужум уюштирган ўсмир қўлга олинди Фото: imago
17 ёшли Грэм Айвэн Кларк, 19 ёшли Мэйсон Шеппард ва 22 ёшли Нима Фазели электрон товламачилик мақсадида ўзгаларнинг компьютерларига рухсатсиз киришда айбланмоқда. Прокуратура 17 ёшли Кларкни бу ишнинг "бош ташкилотчиси" деб атамоқда.

АҚШ ҳукумати икки ҳафта аввал машҳур шахслар ва компанияларнинг Twitter саҳифаларини бузиб киришда гумонланган уч нафар хакерга нисбатан айблов эълон қилди. Бу ҳақда Калифорния ва Флорида штатлари прокуратуралари хабар берди.

Айбланувчиларнинг икки нафари АҚШ, учинчиси эса Буюк Британия фуқароси ҳисобланади.
17 ёшли Грэм Айвэн Кларк, 19 ёшли Мэйсон Шеппард ва 22 ёшли Нима Фазели электрон товламачилик мақсадида ўзгаларнинг компьютерларига рухсатсиз киришда айбланмоқда. Уларга 250 минг долларгача жарима солиниши ва 45 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

17 ёшли Кларк Twitter аккаунтларни бузишнинг "бош ташкилотчиси" деб аталмоқда. У билан Флорида прокуратураси шуғулланмоқда. Мазкур штат қонунлари вояга етмаганларга ҳам молиявий жиноятларда айблов эълон қилиш имконини беради.

16 июль куни Twitter ижтимоий тармоғи бошқаруви киберҳужум оқибатида 130га яқин шахсий саҳифа бузилганини маълум қилганди.

Хакерлар Twitter тармоғининг ички тизимларига кириб, АҚШ президентлигига номзод Жо Байден, ТВ юлдузи Ким Кардашян, собиқ президент Барак Обама, миллиардерлар Илон Маск ва Билл Гейтс ва бошқаларнинг саҳифаларига кириш имконига эга бўлишган. Улар мазкур саҳифаларда кўрсатилган ҳисобга биткоин ўтказган кишига ярим соат ичида икки баравар қилиб қайтарилишига доир хабар жойлашган. Шу тарзда улар 100 минг доллардан ортиқ пулга эга бўлишган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 46
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 479
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар