«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:16
ЎЗO‘Z

Болалар онаси бағрига қайтди

30 июл, 15:00 3 610 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болалар онаси бағрига қайтди . Болалар ота-онаси билан бахтиёр. Аммо минг афсуски, ҳаёт баъзан фарзандлар истаги асосида қурилмаган бўлиши мумкин. Бунда кўпроқ жабр чекадиган, руҳан эзиладиган ўртадаги болалар бўлиши мумкин. Эр-хотин муносабатларининг номутаносиблиги ёки қайнона келиннинг ўзаро келишмовчилиги боис ажрашиб кетган оилаларда вояга етаётган болалар отасини танласа она меҳридан, онасини деса ота меҳридан мосуво бўлиб яшайди. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам қонун айтган сўз ҳақ сўздир.

Гулмира Сирожиддинга турмушга чиққанда дунёда ундан бахтли аёл йўқдек эди. Бирин- кетин уч фарзандлик бўлишди. Турмушлари ўхшамади. Сабаблар бисёр, оқибат эса ажрим билан тугади. Мана, суд чиқарган қарор бўйича бугун Азизбек, Билолбек ва Севинчхонлар Гулмиранинг бағрига қайтиши керак.

Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2020 йил 19 майдаги ижро варақасига асосан қарздор С.О. дан ундирувчи Г.Т. фойдасига 2008, 2011 ва 2014 йилда туғилган вояга етмаган 3 нафар фарзандини онаси тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 8 июль куни давлат ижрочилари томонидан олиб берилди. Болаларни отасидан онасига мажбурий тартибда олиб бериш осон кечмаганлигини тасаввур қийин эмас, албатта.

Бюро ўз ваколатлари доирасида вазифасини амалга оширди, аммо фарзандлари йиллар ўтиб армон қилмаслиги, ота-она меҳридан баҳраманд бўлиб вояга етишга минг карра ҳақли эканлигини вақтида англаб етиш пушаймонликлар олдини олишини унутмайлик.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 279
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар