«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 16:08
ЎЗO‘Z

Халқ таълими вазирлиги ўқув йилини бошлаш бўйича 3та сценарий устида иш олиб бормоқда

30 июл, 14:20 3 103 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Халқ таълими вазирлиги ўқув йилини бошлаш бўйича 3та сценарий устида иш олиб бормоқда Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўқув йилини қай тарзда бошлаш устида ўрганишлар олиб бормоқда. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб ўқув йилини бошлаш бўйича 3та сценарий устида иш олиб бормоқда:

1-сценарий: Пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, улардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда;

2-сценарий: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилишига тўғри келиши мумкин;

3-сценарий: Гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Мактаблар ҳам синф тизимига ўтказилади. Фақат маълум бир ҳудуд, мактаб ҳолатидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг онлайн дарсларда ёки мактабдаги дарсларда билим олиши давом эттирилади.

Бунда, дастлабки босқичда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилади, яъни давомат эркин бўлади - оддий дарсда қатнашса ҳам ёки онлайн дарс орқали қатнашса ҳам.

Билдирилишича, якуний хулоса Республика махсус комиссиясининг қарори билан эълон қилинади.

Айтилишича, карантин қоидаси ўзгаришидан қатъи назар вазирлик томонидан онлайн мактаб лойиҳаси давом эттирилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа боланинг мактабдан ташқари олган билимини уйга келиб мустаҳкамлаш, ўқитувчиларга эса малакали ҳамкасбларининг маҳорат дарсларини олиш учун доимий имконият майдони бўлиб хизмат қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 99
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 344
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 439
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 62
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 385
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 99
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 120
  • Бўлимлар