«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2021, 11:20
ЎЗO‘Z

Олимлар: коронавирус одам организмига мослашиб олди, энди юқиши тезлашади

29 июл, 22:30 5 377 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар: коронавирус одам организмига мослашиб олди, энди юқиши тезлашади Фото: «Putokt.rbsmi.ru»
Гонконг Политехника университети олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, янги типдаги коронавирус мутациясини тўхтатиб, одам организмига мослашиб олган ва янада юқумли вирусга айланган бўлиши мумкин, дея хабар берди «South China Morning Post» нашри.

Бир гуруҳ олимлар июннинг охиридан буён турли инфекция ўчоқларидан олинган намуналарни таҳлил қилишди. Улар касалликнинг ҳозирги учинчи тўлқинида вирусни юқтирган беморларнинг ҳамда олдинроқ олинган намуналарнинг штаммлари орасидаги генетик ўхшашликни аниқлашди.

«Коронавирус биринчи ва иккинчи тўлқин вақтида мутациясини давом эттирган. Буни ўша пайтда ўтказган тадқиқот натижалари ҳам тасдиқлайди. Бу сафар натижалар мутлақо бошқача. Вирус мутациясини тўхтатиб, одам организмига мослашганини ёки ушбу одамларнинг ҳаммаси вирусни битта жойда ва бир вақтда юқтирганини англатади», — деб ҳисоблайди Политехника университети доцент Жилман Сиу.

Хитой университети профессори Дэвид Хуэйнинг фикрича, вирус одам организмига жуда яхши мослашиб олиб, дастлабки икки тўлқиндагидан кўра зарарлироқ инфекцияга айланган.

Бундан ташқари, олимлар маҳаллий ва хорижда юқтирилган намуналарнинг штаммлари ўртасида юқори даражада генетик ўхшашликни аниқлашди. Профессор Сиунинг сўзларига кўра, аксар COVID-19 янги ўчоқларининг манбаи хориждан олиб келинган ҳолатлар ҳисобланади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойлик олимлар коронавируснинг оғирроқ шакли борлигидан огоҳлантирди 22 апр, 07:15
  • Вирус нинзага ўхшайди: организмда яширинган ҳолда кўпаяди 12 апр, 23:48
  • Олимлар COVID-19 нега тез тарқалишини аниқлади 26 мар, 18:08
  • Ниҳоят, коронавируснинг «нозик жойи» аниқланди 11 мар, 16:39
  • Коронавирус тарқалиши суръати ҳаво ҳароратига боғлиқлиги аниқланди 10 мар, 21:53
  • Олимлар яна бир коронавирус тарқатувчисини аниқлашди 07 фев, 20:58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жалақудуқда қарздорлик учун тўйхона хатланди 01 мар, 10:50 0
  • Ширин шаҳрида МИБ томонидан тадбиркор фойдасига 580 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди 01 мар, 10:23 0
  • Мьянмадаги исёнларда бир кунда 18 киши ўлдирилди 01 мар, 09:57 10
  • Маҳаллаларда «Электрон кузатув маскан»лари ташкил этилади 01 мар, 09:28 65
  • Туркия Ойга юбориш учун мўлжалланган ракета устида ишларни бошлади 01 мар, 09:00 73
  • Россиялик эпидемиолог COVID-19 мавсумий касалликка айланиши мумкинлигини айтди 01 мар, 08:30 134
  • Чехия президенти Путиндан «Спутник V» сўради 01 мар, 08:00 165
  • Бош прокуратура кафедаги ёнғинда ҳалок бўлган 5 киши ҳақида маълумот берди 01 мар, 07:00 582
  • Шифокор картошканинг саломатликка зараридан огоҳлантирди 28 фев, 23:58 794
  • Британиялик аёл 32 йил ичида 22 маротаба она бўлди (фото) 28 фев, 23:30 525
  • Россия иқлимни мониторинг қилувчи сунъий йўлдошни коинотга учирди (видео) 28 фев, 22:53 442
  • Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда «Женоа» «Интер»га йирик ҳисобда ютқазди 28 фев, 22:33 780
  • Бўлимлар