«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:18
ЎЗO‘Z

Нурмат Отабеков коронавирусга чалинган. У ўз ҳолати ҳақида хабар берди

29 июл, 22:30 5 863 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нурмат Отабеков коронавирусга чалинган. У ўз ҳолати ҳақида хабар берди Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусга чалинди. Kun.uz мухбири Нурмат Сатиниязович билан боғланди ва унинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот олди.

«Ассалому алайкум. Ҳақиқатда лаборатория текширувлари натижасида менда COVID-19 касаллиги борлиги аниқланди. Албатта, 4 ойдан кўпроқ вақт давомида коронавирусга чалинганлар билан билиб-билмасдан мулоқотда бўлиш натижасида бу касалликни юқтириб олибман.

Лекин жиддий клиник белгилар кузатилмай туриб, лаборатория натижаларига асосланган ҳолда шифохонага ётдим. Ҳозир муолажалар қилинмоқда. Худо хоҳласа тез орада соғайиб, сафга қайтаман ва коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларда иштирок эта бошлайман.

Бу каби ноқулайликлар юзага келиши яратганнинг амри ва биз бунга ҳеч нарса қила олмаймиз. Асосийси, касалликни енгиб ўтиб, севган ишимизга қайтиб, халқимизга фойдамиз тегиши бизнинг энг катта ютуғимиз.

Менга қайта-қайта мурожаат қилиб касалланганим ҳақидаги хабар қанчалик тўғри ёки нотўғрилиги тўғрисида сўраб, қайғурган журналист дўстларимизга айтар сўзим – саломатлигимга бефарқ эмасликларингиз мени жуда қувонтирди. Барчангизга миннатдорчилик билдираман, биз бир-биримизга ўрганиб қолдик, қисқа муддат кўришмасак соғинадиган бўлдик. Бу Аллоҳнинг бир синови. Тез орада уни енгиб ўтиб сиз билан кўришамиз деган умиддаман. Соғ бўлинглар
», дейди Нурмат Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Нурмат Отабеков 2020 йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган «Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга кўра, «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 72
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 263
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 101
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 237
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар