«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:23
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда савдо, умумий овқатланиш соҳаларида пластик карталар орқали тўланган тўловлар даромад солиғидан озод этилиши мумкин

28 июл, 08:30 2 218 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда савдо, умумий овқатланиш соҳаларида пластик карталар орқали тўланган тўловлар даромад солиғидан озод этилиши мумкин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда божхона ва солиқ тизимига доир масалалар ҳам кўриб чиқилди. Инсон омилига чек қўйиш орқали контрабанда ва маҳсулотларнинг божхона қийматини сунъий пасайтириш ҳолатлари устидан божхона назоратини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасига импорт товарларининг кириб келиши, божхонадан ўтказилиши ва сотилиши бўйича ягона базани ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, 2021 йил 1 январдан «Божхона аудити» ахборот тизимини жорий этиш вазифаси белгиланди.

Президент яширин иқтисодиётни қисқартириш учун одамларнинг легал ишлашига кўмаклашиш, уларни манфаатдор қилиш кераклигини таъкидлади.

Масалан, ўзини ўзи банд қилиш тизими соддалаштирилгани натижасида июль ойининг ўзида 184 минг фуқаро расмий секторда иш юрита бошлади.

Лекин қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида норасмий бандлик даражаси ҳамон юқори. Умуман, иқтисодиётда банд бўлган 10,5 миллион аҳолининг атиги 4,9 миллиони даромад солиғи тўлайди.

Йиғилишда бундай соҳалар бўйича манзилли ишлаш, норасмий фаолият юритаётган субъектларни рағбатлантирувчи механизмлар орқали яширин иқтисодиётдан олиб чиқиш кераклиги айтилди. Савдо, умумий овқатланиш, транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида пластик карталар ва бошқа турдаги контактсиз тўловларни айланма даромад солиғини ҳисоблаш базасига киритмаслик таклифи билдирилди.

Давлат раҳбари кичик бизнес субъектлари учун солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, тадбиркорлик фаолиятига рухсат бериш ва лицензиялашдаги ортиқча тартиб-таомилларни янада қисқартириш зарурлигини таъкидлади.

Масалан, 100 та лицензия ва 34 та рухсатномани қисқартириб, хабардор қилиш тартибига ўтказиш, яна кўпларини соддалаштириш, 14 та ҳужжатни бериш муддатларини 2 бараваргача қисқартириш мумкин. Ушбу чоралар натижасида тадбиркорлар йилига 125 миллиард сўм иқтисод қилиш имконига эга бўлади.

Шунингдек, 43 та идоранинг 270 та назорат функциясини танқидий ўрганиб, яширин иқтисодиёт ва коррупцияга сабаб бўлаётган ваколатларини қисқартириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўз навбатида, коррупцион ва яширин фаолиятга муккасидан кетган ноинсоф тадбиркорларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш зарурлиги айтилди.

Яширин иқтисодиётни тармоқлар ва соҳалар бўйича таҳлил қилиш талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда бир вилоят мисолида яширин иқтисодиётнинг статистик ҳисоботи жорий этилиши белгиланди.

Коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда асосий куч бизнес ва жамоатчиликдир. Шу боис жамиятда бу иллатларга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали уларнинг салбий оқибатларини ёритиб бориш муҳимлиги қайд этилди.

«Яширин иқтисодиётга қарши курашиш тадбиркорларни жазолаш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш дегани эмас. Бу, айниқса, пандемия даврида катта аҳамиятга эга. Жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали майда коррупцияга ҳам қатъий чоралар кўриш зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда белгиланган чора-тадбирлар юзасидан ҳар бир вазирлик ва тармоқ олдига йил якунида аниқ кўрсаткичларга (KPI) эришиш вазифаси қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил июль ойида ўша вақтдаги иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт 45-46 фоизни ташкил этишини маълум қилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 114
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар