«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:54
ЎЗO‘Z

Тарвузнинг қандай фойдали хусусиятлари бор?

27 июл, 16:30 5 606 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тарвузнинг қандай фойдали хусусиятлари бор? Полиз экинлари мева ва сабзавотларни бугунги кунда исталган фаслда дўконлардан топиш имкони бўлса-да, мутахассислар тарвузни айнан ёз мавсумида ейишни тавсия қилади.

Чунки табиий йўл билан пишиб етилган тарвузда озуқа моддалари тўпланиши вақт, ҳарорат, намлик ва ёруғлик даражаси билан боғлиқ бўлади. Бошқа фаслларда иссиқхонада етиштирилган тарвузларда эса фойдали хусусиятлар, табиий етиштирилганидан фарқ қилади. Harper’s Bazaar нашри ёзда севиб истеъмол қилинадиган тарвузнинг фойдали хусусиятларига тўхталади.

Фойдали жиҳатлари
Таркибида 92 % сув бўлган тарвуз, витаминларнинг кони ҳисобланиб организм фаолиятида аҳамиятли ҳисобланади. Калий ва магнийга бой бўлган мазкур маҳсулот, асаб тизими ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ушбу минераллар иш самарадорлигини ошириб, хотира ва диққатни яхшилайди.

Бундан ташқари тарвузнинг антиоксидантлик хусусияти ҳам юқори ҳисобланади. Витамин А ва B, картоноидга бой бўлган ушбу маҳсулот, яллиғланиш ва организмнинг эрта қаришини олдини олади. Таркибида сув, витамин ва минераллар юқорилиги эса, тери саломатлиги ва кўринишга ҳам таъсир ўтказмай қолмайди. Ҳужайраларни ички томондан намлантириб, тери қуриши ва ажин тушишининг олдини олади.

Қолаверса, таркибида мавжуд моддалар сабаб, юрак қон-томир касалликларининг олдини олади ва мустаҳкамлайди ва шу сабаб ҳам неча ёш бўлишдан қатъи назар, профилактика сифатида тарвуз истеъмол қилиб юриш тавсия қилинади.

Фото: Harper’s Bazaar
Ушбу полиз экини таркибидаги ликопин, организмдаги «ёмон» холестерин миқдорини камайтиради, қон-томир деворларини мустаҳкамлаб, оксидланиш реакцияларини олдини олади.

Картоноидга бойлиги сабаб, кўз саломатлигига ҳам таъсир этмай қолмайди. Фаол моддалар ёш билан боғлиқ кўз касалликлари, хусусан, катарактанинг олдини олади, кўриш қобилиятини яхшилайди.

Спорт машқларидан кейин организмдаги сув запасини тўлдириш ва мушаклар тикланиши учун ҳам тарвуздан аълоси бўлмайди. Тарвуз ситруллин — ўсимлик аминокислотасига бой экани сабаб, мушак тўқималарининг қайта тикланишини тезлаштириб, жисмоний машқлардан кейинги оғриқларни камайтиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 62
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 202
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 314
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 282
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар