«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:39
ЎЗO‘Z

Сўровнома: Байден Трамп учун муҳим бўлган учта штатда етакчилик қилмоқда

27 июл, 12:30 2 216 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сўровнома: Байден Трамп учун муҳим бўлган учта штатда етакчилик қилмоқда Сайловчилар ўртасида ўтказилаётган сўровномаларга кўра АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден учта муҳим стратегик штатда президент Дональд Трампдан олдинда бормоқда. Сўровнома натижалари 26 июль куни CNN’да эълон қилинган.

Гап Аризона, Флорида ва Мичиган штатлари ҳақида кетмоқда. 2016 йилда Трампнинг ғалаба қозинишида унинг айнан ана шу штатларда устунлик қилгани муҳим роль ўйнаганди.

Таъкидланишича, президент сайлови ўтказиладиган санага 100 кун қолганда юқорида номлари келтирилган штатлардаги сайловчилар Жо Байден номзодини кўпроқ қўллашмоқда.

Сўровномада маълум бўлишича, Аризона штатида аҳолининг 49 фоизи Жо Байденни қўллашга тайёр, 45 фоиз аҳоли эса Трампни қўллашини билдирган. Флорида штатида эса сўралганларнинг 51 фоизи Байденни қўллашини маълум қилган бўлса, 46 фоизи Трампни қўлламоқчи. Мичиган штатида кўрсаткичлар Трамп учун жуда ёқимсиз бўлмоқда. Бу штатда сўровномада қатнашганларнинг 52 фоизи демократлар номзоди Байденни, 40 фоизи республикачилар вакили бўлган амалдаги президент Трампни қўллашини билдирган.

16 июль куни АҚШдаги сиёсий таҳлиллар ўтказувчи анча обрўли Real Clear Politics портали эълон қилган маълумотларга кўра, сайловчилар ўртасида машҳурлик ва оммабоплик бўйича Жо Байден Трампни ўртача 8,6 фоизга ортда қолдирмоқда.

Бугун Қўшма штатларда яна кўпчилик мутахассислар ва таҳлилчилар сайловолди тарғиботларида Жо Байден устунлик қилаётганини, аммо хулоса чиқаришга шошилмаслик кераклигини айтишади. Улар 2016 йилда ўтказилган сайловларда президентликка номзод Ҳиллари Клинтон сайловолди сўровномаларида Дональд Трампдан сезиларли олдинда бўлганини, аммо якунда кичик бир хато туфайли Трамп ғалаба қозонганини эслатишади.

Маълумот учун, АҚШда президент сайлови 2020 йил 3 ноябрга белгиланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 0
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар