«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:04
ЎЗO‘Z

Нeгa дopиxoнaдa эмac, «қўлдa»?..

24 июл, 15:16 2 504 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нeгa дopиxoнaдa эмac, «қўлдa»?.. Пандемия туфайли айни вақтда дориларга талаб ошди. Бундан эса айрим ноинсоф кимсалар фойдаланиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Дорилар нархи сунъий оширилишининг олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан бир нечта тезкор тадбир ўтказилди.

Уларда қалбаки, сифатсиз дорилар ва тиббий буюмларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ 10 та жиноят фош этилиб, 930 млн. сўмлик дори-дармон ва тиббий буюмлар далилий ашё тариқасида олиб қўйилди.

Чет элда ишлаб чиқарилган дориларни юртимизга яширинча олиб кириш юзасидан иккита жиноят иши қўзғатилган. Хусусан, Бекобод шаҳар бўлими ходимлари Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Бекобод шаҳар Сирдарё кўчасида яшовчи А.Х.нинг хонадонини кўздан кечирганда хорижда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган 319,3 млн. сўмлик 254 дона «Блокиум В-12» ампуласи, 112 дона «Блокиум гель 50 гр», 114 дона «Фактор A-G 30 мл», 861 конвалюта «Блокиум флекс», 977 конвалюта «Кариер мемантин 10 мг», 3729 дона «Рокит цитрат калия», 18 дона «Бигетрик» дориси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди ва жиноят иши қўзғатилди.

Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорликда ўтказган тадбирда фуқаро Б.К. ўзининг таниши А.И. билан биргаликда фуқаро Б.Э.га Андижон вилоятидан Тошкент туманига кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган 327,4 млн. сўмлик 6600 дона «Тропикамид» ва 8400 дона «Regapen» дориларини сотиш мақсадида бериб юборгани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирги кунда дорихоналарни коронавирусга қарши дорилар билан тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилаяпти. «Плаквинил», «Авирол», «Арбидол», «Рибаверин», «Рекутан», «Аналгин», «Эргоферон» каби дориларнинг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими ходимлари ўтказган тезкор тадбирда М.С. исмли шахс 30 қути «Эргоферон» дорисини 3 млн. 150 минг сўмга сотган вақтида ушланди. Бундан ташқари, унинг «Спарк» автомашинаси кўздан кечирилганда, унда яна 6 қути «Эргоферон» дориси борлиги аниқланди. Тадбир сўнгида 36 қути дори ашёвий далил тариқасида олиниб ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Департаментнинг Юқоричирчиқ тумани бўлими ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Т.Р. ва Р.С. Россияда ишлаб чиқарилган «Арбидол» дорисининг ҳар қутисини 350 минг сўмдан ҳисоблаб сотаётганда ноқонуний савдога чек қўйилди.

Ҳозир Тошкент вилоятидаги дорихоналарда дори ва тиббий буюмларнинг нархини оширмаслик бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Нархларнинг барқарорлигини таъминлаш чоралари кўрилаяпти.

Гулчеҳра Раззоқова,
департаментнинг Тошкент вилояти
бошқармаси катта инспектори




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар