«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:04
ЎЗO‘Z

«Биз ҳам шу юрт келажагимиз» – Россиядан видеомурожаат йўллаган талабалар чартер рейс орқали ватанга қайтарилди

22 июл, 11:16 2 397 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Биз ҳам шу юрт келажагимиз» – Россиядан видеомурожаат йўллаган талабалар чартер рейс орқали ватанга қайтарилди 15 июль куни Россия Федерациясининг Cибир федерал округи олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба-ёшлар Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга видеомурожаат йўллаб, ўзларини қийнаётган муаммо ҳал этилишида ёрдам сўрашган эди.

Мурожаатда 100дан зиёд талаба Ўзбекистонга қайтиш учун чартер рейсга чипта харид қилишгани, аммо навбат етиб келмаётгани, маблағдан қийналиб қолишганини маълум қилишганди. Улар орасида Россияда ўқишни тамомлаб, рўйхат қайдномаси тугаётганлар ҳам бор эди. Ушбу мурожаат 15 июль куни Kun.uz сайтининг телеграмдаги канали орқали ёритилди.

Ушбу талабаларнинг мурожаати инобатга олинди – 22 июль кунига ўтар кечаси, тунги соат 01.00да улар чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди. Тошкент халқаро аэропортидан репортаж тайёрлаган Kun.uz мухбири хабар беришича, чартер рейсда 200 нафарга яқин талаба олиб келинган.

Иброҳимбек Маҳмудов, Сибир давлат тиббиёт университети фармацевтика йўналиши талабаси:
– Мурожаатимиз бунчалик тез ҳал қилинади, бир ҳафтада рейс ташкиллаштириб беришади, деб ўйламагандик. Август ойнининг бошларида қайтишга умид боғлаган эдик.

Жамшид Мадаминов, Сибир давлат тиббиёт университети талабаси:
– Ўқиб турган жойимизда коронавирус билан боғлиқ равишда муҳит оғирлашгани боис Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлдик. Талаба ёшлар бўлганимиз, чартер рейс орқали биринчи навбатда олиб келинадиганлар гуруҳига кирмаганимиз туфайли бизни олиб кетишга рози бўлишмади. Петиция йиғиб, қўл қўйганимиздан кейингина бизни тинглашди.

РАНХиГС Сибир бошқарув институти 1-босқич битирувчиси:
– Қайтганимиздан жуда ҳам хурсандман. Қайд этишим керакки, сизда пост чиққандан кейин биз қайтишга муваффақ бўлдик.

Зарина Ваҳобова, Сибир давлат тиббиёт университети стоматология йўналиши талабаси:
– Мурожаатимизга бунчалик тез жавоб бўлади, деб ўйламагандим. Ҳукумат мураккаб вазиятда бизни ташлаб қўймагани учун хурсандман. Ҳар ҳолда, нима бўлганда ҳам биз шу мамлакатнинг келажагимиз.

Эндиликда талабалар карантин муддатини ўташ учун махсус кузатув остида Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига юборилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 382
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 634
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 95
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар