«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:33
ЎЗO‘Z

Коронавирусдан даволанишда парҳез қандай бўлиши керак? Мутахассис жавоб берди

20 июл, 08:45 3 978 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусдан даволанишда парҳез қандай бўлиши керак? Мутахассис жавоб берди Вирусология институти илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Раъно Қосимова COVID-19 беморлари таомнома масаласида нималарга эътибор беришлари кераклигини санаб ўтди.

«Бемор кун давомида тахминан 3 литр – ҳар 15-20 дақиқада 1 пиёладан сув ичиши керак. Сув ичгим ҳам, овқат егим ҳам келмаяпти, дейдиган беморлар ҳам бўлади. Бу табиий. Чунки бу вақтда организмда интоксикация жараёни кузатилади. Лекин бемор ўзини мажбурлаб бўлса ҳам овқатланиши, ҳар икки соатда оз-оздан, кун давомида 6 маҳал таом истеъмол қилиши керак.

Иштаҳа бўлмаса, оғиз қуриса ёки таъм билиш қобилияти йўқолса, лимон сингари аччиқ маҳсулотлардан иштаҳа очиш учун фойдаланиш мумкин.

Коронавирусдан даволанишда овқатдан чекловлар мавжуд эмас. Асосийси, бемор яхши овқатланиши, оқсилли таомлар ейиши керак. Оқсил бу – иммунитет. Интерферон, вирус билан курашувчи таначалар оқсилдан иборат. Бемор оқсил қабул қилмаса, иммунитет ҳам ривожланмайди
», – деди мутахассис «Tez yordam» дастуридаги чиқишида.

Шунингдек, беморларга имкон қадар шамоллатилган хонада бўлиш тавсия қилинди.
«Бемор имкони бўлса, оила аъзоларини хавфга қўймаган ҳолда ҳовлида, тоза ҳавода ҳаракатланиши мумкин. Имкон бўлмаса, хонани тез-тез шамоллатиб туриш керак. Чунки бемор ҳар гал нафас чиқарганда вирусли ҳаво ҳосил қилади.

Шунингдек, ҳозирги жазирама кунларда, устига-устак иситма бўлган беморга қулайлик яратиш учун кондиционердан фойдаланиш мумкин. Бунда кондиционер ҳароратини 26-28 даражадан оширмаслик, вақт-вақти билан хонани шамоллатиш тавсия этилади
», – деди Раъно Қосимова.
парҳез, Коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 85
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 285
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар