«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:10
ЎЗO‘Z

Қайси ҳолларда бола 6 ёшдан мактабга қабул қилиниши мумкин?

18 июл, 19:36 2 390 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қайси ҳолларда бола 6 ёшдан мактабга қабул қилиниши мумкин? Кўпчилик ота-оналар фарзандларини 6 ёшдан бошлаб мактабга жойлаштиришни исташади. Хўш, қайси ҳолларда болани 6 ёшдан мактабга қабул қилиш мумкин? Республика ташхис маркази бўлим бошлиғи Лимона Аҳмедова бу ҳақда батафсил маълумот берди.

Мактабга психологик тайёрлик нима дегани?
Мактабга психологик тайёрлик боланинг илк ўқув мотивларининг шакллангани, билиш жараёнларининг (сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл) етарли даражада ривожлангани, янги ижтимоий муҳитга мослашув ва жамоавий ҳамкорлик кўникмаларининг борлиги, маънавий-руҳий салоҳият, шунингдек, ақлий имкониятларнинг таълим талабларига мутаносиблиги билан изоҳланади.

Боланинг мактабга психологик томондан тайёрлиги қандай аниқланади?
6 ёшли болаларнинг мактабга психологик тайёрлигини ўрганиш мактабгача ёшдаги болаларнинг таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат талаблари асосида, ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган комиссия аъзолари томонидан (психолог, педагог) ўрганилади.

Бунда болаларнинг кичик қўл моторикаси, фазовий идроки, предметларни гуруҳлаштириш ва умумлаштириш, илк ўқув мотивларининг шакллангани, билиш жараёнларининг (сезги, идрок, диққат, хотира, тафаккур, хаёл) етарли даражада ривожлангани, сезги – кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш, тери туюш ёрдамида предмет ва ҳодисаларнинг аниқ белги ва хоссалари, оғирлиги, ҳажми, ҳолатини билиш, идрок-вақт, ранг, макон, шаклни идрок қилиш, белгиларга қараб ажратиш, йил, ой, сутка, ҳафта кунларини, асосий рангларни ва тусларни билиш ҳамда фарқлаш, предметларни маконда жойлашувини, шунингдек шакли, ҳажмига қараб бир-биридан ажратиш, хотира: ёдда сақлаш ва қайта тиклаш тезлиги ва ҳажмининг шакллангани ҳамда тафаккур-предметларни умумлаштириш, гуруҳларга ажратиш, воқеа-ҳодисалар орасидаги мантиқий кетма-кетликни аниқлаш, таққослаш, таҳлилий фикрлаш, кўрув-ҳаракатли, кўрув-образли, мантиқий тафаккурнинг шакллангани ўрганилади.

Шунингдек, ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққатнинг шакллангани, диққатнинг барқарорлиги, кўчиши, тақсимланиши, паришонхотирлик, хаёл жараёнининг ҳажми ва ривожлангани ва нутқнинг ривожлангани – жумлаларни тўғри туза олиш, расмга қараб ҳикоя туза олишларига эътибор қаратилади.

6 ёшдан мактабга боришнинг қандай салбий оқибатлари бўлиши мумкин?
Кўпинча ота-оналарнинг хоҳиш-истаклари билан фарзандларининг 6 ёшдан мактабга бериш ҳолатлари боланинг мактабга мослаша олмаслигига сабаб бўлади. Болада зўриқиш, зерикиш, ижтимоий муҳитга мослаша олмаслик, соғлиғи, айниқса асаб-нерв тизимида ўзгаришларга олиб келади.

Мактабга мослаша олмаслик бола соғлиғига таъсир этади, жисмоний ва руҳий зўриқиши ҳамда асабийлик ҳолатларини келтириб чиқаради. Бола бирданига ўйин фаолиятидан ўқиш фаолиятига ўтиши керак.

Мактабдаги қийинчиликлар сабаблари қуйидагиларни ташкил этади:

1-гуруҳ хавф омиллари:
– асаб тизими тез толиқиши;
– жадал жисмоний ва руҳий-эмоционал зўриқишни кўтара олмаслик;
– неврологик ҳолат ҳамда функционал ривожланиш бузилишларида (тафаккур, идрок, хотира, моторика, нутқ) – ёзув, ўқиш, математикани ўқитишда ва гуруҳ билан ишлай олмасликда умумий қийинчиликлар кузатилади.

2-гуруҳ:
– мактаб мослашувида психологик ва функционал қийинчиликлар;
– саломатлик ва хулқнинг бирдан ёмонлашуви;
– тез чарчаш, паст ва беқарор ишчанлик;
– синфдаги интенсив ишни кўтара олмаслик;
– ёзувни ўргатишда ошкора комплекс қийинчиликларнинг бўлиши.

3-гуруҳ:
– тафаккур жараёнларининг шаклланмагани;
– билим ва маълумотлар кўламининг етарли эмаслиги;
– нутқ бузилиши;
– мотор функциялари шаклланмагани;
– қўрув идроки ва эшитиш координацияларининг етишмаслиги.

Эҳтимолий қийинчиликлар:
– ўқитишнинг бошланғич босқичларида комплекс қийинчиликларнинг мавжудлиги (агар бошқа хавф факторлари бўлмаса);
– мослашувда ўқитишдаги қийинчиликларнинг мавжудлиги;
– ёзув, ўқув, математикани ўқитишда комплекс қийинчиликлар содир бўлиши (идрокнинг етарлича ривожланмагани).
– ўқув йили мобайнида ортиб борувчи фаолият бузилиши (эшитув, мотор координациясини бузилиши).

4-гуруҳ:
Содир бўлиши мумкин бўлган қийинчиликлар:
– психологик ва функционал мослашувдаги қийинчиликлар;
– паст ишчанлик ва тез толиқиш;
– диққатни жамлашдаги қийинчиликлар, фаолиятнинг жуда секин темпи;
– қисқа муддатли самарали фаолият;
– ўқишнинг биринчи йили якунига келиб кучаювчи мактабдаги муаммолар мажмуаси бўлиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 70
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 212
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 198
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Бўлимлар