«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 04:27
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Россияга газ экспортини тўхтатди, Хитойга экспорт уч баравар қисқарди

17 июл, 13:56 2 999 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Россияга газ экспортини тўхтатди, Хитойга экспорт уч баравар қисқарди Фото: Мосдай
Ҳозирда Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга камайган, Россияга экспорт бутунлай тўхтатилган. Бу ҳақда президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинган, дея хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканалига таяниб «Gazeta.uz».

Шавкат Мирзиёев видеоконференсалоқа режимида нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти ҳамда ушбу тармоқларни ривожлантириш ишлари бўйича ҳисоботлар билан танишди.

Ҳозирда Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга камайган бўлса, Россияга экспорт бутунлай тўхтатилган, дея таъкидланди йиғилишда.

«Шу сабабли давлатимиз табиий газ ҳамда барча хом ашё ресурсларни қайта ишлаш ва тижоратлаштиришни йўлга қўймоқда. Импорт маҳсулотларини ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, иқтисодий самарадорликни ошириш учун чора-тадбирлар кўрилмоқда», — дейилади телесюжетда.

Март ойининг бошида «Ўзтрансгаз» бошқарув раиси Улуғбек Сайидов «Газета.uz» га берган интервьюсида коронавирус сабабли карантин эълон қилинганидан кейин Хитой вақтинча табиий газни қабул қилишни, шу навбатда Ўзбекистон газини ҳам, тўхтатиб қўйганлиги ҳақида маълум қилган эди.

Унинг сўзларига кўра, «Ўзтрансгаз» ички бозорга 40 млрд кубометр атрофида газ етказиб беради. Ундан ташқари, Россияга 6 млрд кубометр газ Туркманистон ва Қозоғистон орқали транспортировка қилинар эди. Asia Trans Gas ҚК ёрдамида (Хитойнинг TAPLINE CNPC ва «Ўзбекнефтегаз» орасида) Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газотранспорт тизими орқали 35−38 млрд кубометр газ транспортировка қилинади.

2020 йилга газ етказиб бериш бўйича шартномаларга кўра, Хитойга 2−6 млрд кубометр атрофида, Қирғизистонга 60 млн кубометр атрофида, Тожикистонга 200 млн кубометр атрофида газ экспорт қилиш режалаштирилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 88
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 66
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 206
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 64
  • Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради 11 апр, 21:47 69
  • Яқин кунларда валюталар курси қандай ўзгаради? 09 апр, 18:39 187
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 51
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 114
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 101
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 64
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 25
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 36
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 87
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 103
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 72
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 49
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 135
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 259
  • Бўлимлар