«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:31
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олишдан сақланишда ёрдам берувчи мобил илова яратилди

16 июл, 19:43 2 933 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олишдан сақланишда ёрдам берувчи мобил илова яратилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Covid-19’га қарши ижтимоий масофани сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилгани ҳақида хабар берди.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан тўқнаш келган фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилди.

COVID-19 пандемиясига қарши курашда мобил иловалардан фойдаланиш самарадорлиги Жанубий Корея, Сингапур, Исроил, Италия, Франция каби кўплаб бошқа давлатлар тажрибасида исботланди. Бу турдаги иловалар жамоат жойларида сизнинг хотиржамлигингизни таъминлайди, яқин кишиларингизни касаллик юқтириб олиш эҳтимоли пайдо бўлганда огоҳлантиради
», дейилади хабарда.

Илова мобил телефоннинг GPS ва Bluetooth модуллари ёрдамида фойдаланувчилардан бирида касаллик аниқланса, бир дақиқа ичида барча фойдаланувчиларни 5 метр радиусда кесишган нуқталарини солиштиради. Кесишув нуқталари аниқлангач, мазкур жойларда 5 метрли радиусда бўлган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар беради.

Мобил илова Android ва iOS платформаларида мавжуд бўлиб, www.coronavirus.uz веб-сайтидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин. Рўйхатдан ўтишда илова GPS ва Bluetooth модулларини ёқиб қўйиш лозим.

Илова ундан қанча кўп одам фойдаланса, уйидан ташқарида ушбу иловани фаоллаштирса, шунча сифатли ва яхши ишлайди.
«Шу ўринда биз мамлакатимиз аҳолисидан инфекцияни барвақт аниқлаш ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Safe-Safety иловасидан фаол фойдаланиш, ҳукумат ва тиббиёт ходимларига COVID-19 пандемиясига қарши курашишда ёрдам беришга чақириб қоламиз.

Safe-Safety иловасини онлайн магазинлар ва www.coronavirus.uz веб-сайти орқали юклаб олинг. Ўзингиз ва яқинларингизни COVID-19 хавфидан ҳимояланг!
», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
мобил илова, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 72
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 59
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар