«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:26
ЎЗO‘Z

Дорихонадаги можаро тафсилотлари маълум қилинди (видео)

16 июл, 15:47 3 366 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дорихонадаги можаро тафсилотлари маълум қилинди (видео) Telegram каналларида номаълум шахснинг дарғазаб ҳолатда дорихона сотувчисига ташлангани, пештахта ойналарини уриб синдиргани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу воқеа 10 июль куни соат тахминан 12:30ларда Олмазор туманида жойлашган «Farm Help» масъулияти чекланган жамиятга тегишли дорихонада юз берган. Дорихона пештахтаси ойналарини синдирган, бошқа буюмларга ҳам зарар етказган эркак 1956 йилда туғилган Ғ. исмли шахс бўлиб чиқди. Аниқланишича, ҳодиса натижасида сотувчи-фармацевт тан жароҳати олган.

Суриштирув давомида аниқланишича, дорихона сотувчиси шифокор рецептида кўрсатилган, кўз касалликларини даволашда ишлатиладиган 0,1 фоизли Атрапин сульфат [Atropine sulfate] томчи-дори ўрнига 1 фоизли томчи-дорини бериб юборган. Натижада бемор боланинг тана ҳарорати кескин кўтарилиб кетган. Набирасининг аҳволи оғирлашганидан дарғазаб бўлган Ғ. жаҳл устида дорихона ва унинг сотувчисига зарар етказган.

«Эрталаб неварамнинг кўзига дори томизилгандан кейин 10 дақиқа ўтмасдан бола бўғилишни бошлади. Иситмаси 38 даражага чиқиб кетди. Бутун бадани қизариб кетди. Дарҳол шифокорга қўнғироқ қилдик. Болани тез олиб боришимизни айтди. Олиб борсак, нотўғри дори берганимизни айтди. Нега кучли дозадаги дорини ишлатганимизни сўради. «Дорихонадан рецептингиз бўйича берилган дорини ишлатдик, сотувчи мана шу дори 0,1 фоизли ҳисобланади деб берган эди», деб айтдик шифокорга.

Шундан сўнг ўзимни йўқотиб қўйдим. Шифохонадан чиқиб тўғри дорихонага бордим. «Нега бу дорини бердинг?» деб сотувчининг бир-икки марта пешонасидан туртдим. «Шунчалик саводсизмисан?!», деб айтдим. У ёғига нима бўлгани эсимда йўқ. «Шок» ҳолатида бўлганман. Нима қилганимни ўзим билмайман», дейди Ғ. исмли фуқаро.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, рўй берган ҳодиса натижасида етказилган зарар миқдори 2,4 млн сўмни ташкил этади.

Олмазор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилган. Йиғилган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун маъмурий ишлар бўйича Олмазор туман судига юборилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 588
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 87
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 357
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар