«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2020, 02:56
ЎЗO‘Z

АҚШ ва Хитой рақобати: иккинчи «совуқ уруш»да ким ғолиб бўлади?

16 июл, 15:25 972 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ ва Хитой рақобати: иккинчи «совуқ уруш»да ким ғолиб бўлади? АҚШ Хитой билан савдо урушини бошлагач, 5G технологиясининг етакчиларидан бири бўлган Хитойнинг телекоммуникация ва IT компанияси Huawei’ни тақиқлаб қўйди. Бу пайт Хитойнинг Европа мамлакатлари, хусусан, Буюк Британияга босими ортиб бораётганди. Эндиликда Европа Иттифоқи мамлакатлари Хитой билан иқтисодий алоқаларнинг тазйиқи остида қарор қабул қилишда қийналишмоқда.

Рақобат пандемия фонида портловчи қоришмага айланмоқда
АҚШ Хитойнинг Жанубий Хитой денгизининг баъзи минтақаларидаги суверенитет ҳуқуқини тан олмаслигини эълон қилди. Икки давлатнинг ҳарбий кемалари бу минтақада тез-тез тўқнаш келмоқда ва бир-бирларининг қатъиятларини синаб кўришмоқда. АҚШнинг Covid-19 эпидемиясида Хитойни айблаши ҳам икки мамлакат ўртасидаги тангликни янада кучайтирди.

Бундай шароитда АҚШ ва Хитой ўртасида янги «совуқ уруш» бошландими?», «Бу урушда ким ғолиб чиқади?», «Европа Иттифоқи, Россия, Ҳиндистон каби марказларнинг «совуқ уруш»га муносабати қандай бўлади?» каби саволлар туғилиши ортидан келажак ҳақидаги хавотирли мунозаралар кучаймоқда.

Чунки тарихдан маълумки, бир «супер куч»нинг қаршисида янги бир «супер куч» пайдо бўлганда, халқаро муносабатларнинг қоидалари ва динамикаси тезда ўзгара бошлайди.

Таъкидлаш жоизки, икки куч ўртасида нафақат иқтисодий, сиёсий ва технологик, балки ҳарбий рақобат ҳам борган сари кучаймоқда. «Иккиламчи кучлар» ушбу тўқнашувда ўз ўрнини топишга ва икки томондан бирини танлашга мажбур бўлиши сабабли халқаро беқарорлик кучайиб бормоқда. Агар ушбу зиддият таркибига пандемия ва тарихда мисли кўрилмаган иқтисодий инқирозни ҳам қўшадиган бўлсак, у нақ портловчи қоришмаган айланади. Айниқса, «супер куч»лардан бирининг кун тартибида бошқарув ўзгариши, президентлик ва Сенат сайловлари турган бўлса...

«Chimerica» орзуси қандай барҳам топди?

Фото: Getty Images
«Совуқ уруш» даврида АҚШдаги Никсон маъмурияти советлар иттифоқини яккалаб қўйиш учун Хитой маъмурияти билан ҳамкорлик қилиш жараёнини бошлади.

1978 йилдаги ислоҳотлар билан Хитой маъмурияти ўз иқтисодиётини халқаро капиталга очгандан кейинги жараён 2007 йилдаги жаҳон молиявий инқирози ва Дональд Трамп АҚШ президенти бўлгунга қадар, айниқса, 2007 йилда Хитойнинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлгунича кучайишда давом этди.

Ушбу даврда АҚШ ва Ғарбий капитализм ўртача йиллик 10 фоиз ўсишда давом этаётган Хитой иқтисодиётидан инвестиция майдони ва бозор сифатида фойда кўрди.
Шунингдек, Хитой ҳам иқтисодий ва технологик ривожланишини жадаллаштиришга имкон берадиган ресурслардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Шу орада АҚШ ва Хитой ўртасида иқтисодий симбиоз алоқаси шаклланди.

Хитой АҚШ заёмларини сотиб олган, АҚШдаги манбалар ёрдамида у ўзининг иқтисодий ўсишини молиялаштирганди. АҚШ ҳам Хитойда арзон нархлардаги ишчи кучи билан ишлаб чиқарилган асосий истеъмол товарларини импорт қилиш орқали ишчи синфининг фаровонлигини сақлаб қолиш имконига эга бўлганди. Хитой, шунингдек, 3 трлн долларга етиши мумкин бўлган хорижий валюта захирасини тўплашда давом этди.

Ушбу ўзаро боғлиқлик халқаро муносабатларда ҳам ўз аксини топди, гарчи Хитой вақти-вақти билан БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги раҳбарликни шубҳа остига қўйса-да, Ғарб марказли глобаллашув қоидаларни қабул қилгандай кўринарди.

Ушбу муҳитда баъзи бир шарҳловчи ва тарихчилар АҚШнинг асосий куч бўлишига имкон берувчи «Chimerica» ​​(Хитой+Америка) муносабатларини тасаввур қила бошладилар. 2007 йилда жаҳон иқтисодиёти чуқур молиявий инқироз туфайли тебраниб, АҚШ ва Европа паст даражада ўсиш кузатилган «узоқ турғунлик» жараёнига киргач, «глобаллашув жараёни тескарисига айланаётгани» ҳақидаги мунозаралар авж олди ва шу тариқа «Chimerica» ​​орзуси барҳам топди.

«Узоқ турғунлик» даврида Хитойнинг жаҳон иқтисодиётидаги оғирлиги тез суръатлар билан ўсиб борди. Шу асно Хитой дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиётига айланди. Энди Хитой халқаро бозорларда энг юқори қарз ва ташқи ёрдам берувчи давлатга айланганди. Унинг энергетика, молия ва телекоммуникация компаниялари дунё рейтингидаги илк ўнликка кирди. Ғарбнинг йирик компаниялари ва таъминот занжирларида ҳам Хитой «ажралмас ҳалқа»га айланди. Қолаверса, Трамп маъмурияти АҚШда анти-глобаллашув позициясини ишлаб чиқаётган эди.

«Хитой услуби»даги глобаллашув нима?
Ўз навбатида, Хитой «Бир йўл бир авлод» лойиҳаси ва уни қўллаб-қувватлайдиган Осиё инфратузилма инвестиция банки кредитлари билан глобализация жараёнини қабул қилмоқда. Тинч океани соҳилидан Марказий Атлантика ва Европадан Атлантика соҳилигача бўлган ҳудудда маълум маънода «глобаллашув»ни барпо этишга ҳозирланмоқда. Ушбу янги «Хитой услуби»даги глобаллашув ёрдамида Хитой арзон ва қулай шартлардаги кредитлар ҳамда иқтисодий ёрдам орқали Африка, Осиё, Лотин Америкаси каби «ривожланаётган бозор»лар билан муносабат ўрнатди, стратегик нуқталардаги портларни қўлга киритди.

Хитой Жибутида ҳарбий база қурди. Ҳарбий харажатлар миқдори бўйича эса АҚШдан кейин иккинчи ўринга чиқиб олди.

2000-йилларда Хитой Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотини тузди. ХВЖ ва Жаҳон Банки каби халқаро ташкилотларда, айниқса, БМТ доирасида унинг таъсир доираси тез ўсди. 2019 йилда Хитой АҚШ номзодини мағлуб этиб, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FАО – Food and Agriculture Organization of the United Nations) раислигини қабул қилди. Бугунги кунда БМТнинг 15 хусусий агентликларининг тўрттасида Хитой вакиллари бор.

Хитой, шунингдек, технологияда катта ютуқларга эришмоқда. Эндиликда у суперкомпьютерлар, сунъий интеллект, космик тадқиқотлар, «Квант алоқаси» каби соҳаларда дунёнинг етакчисига айланиш арафасида. Таъкидлаш жоизки, Хитойнинг иқтисодий ва технологик ривожланиши ва унинг халқаро нуфузини ошириш жараёнининг иккинчи томонида давлатни янада марказлаштириш ётибди. Интернет ва ижтимоий медиа платформалари назорат қилинмоқда, дунёдаги энг илғор кузатув ва мониторинг технологиялари ишлаб чиқилмоқда, мухолифларнинг овозлари ўчирилмоқда ва тобора авторитар-миллатчилик, ҳатто «империал» иддаолар илгари сурилмоқда.

Табиийки, АҚШ хавфсизлик доиралари ушбу воқеаларни ташвиш билан кузатмоқда. Улар Хитойнинг юксалишини тўхтатиш, рақибнинг суперқудрат мавқега эришишига тўсқинлик қилиш йўлларини излашмоқда. Эндиликда Пентагон ва АҚШ Ташқи ишлар вазирлигининг ҳисоботларида Хитой «стратегик рақиб» сифатида тилга олинмоқда. Янги «совуқ уруш» тушунчаси халқаро муносабатларда мунозара мавзусига айланиб бормоқда.

«Совуқ уруш» оптимистик вариантми?
Сўнгги йилларда Хитой раҳбарияти ташқи сиёсат масалалари бўйича кўпроқ гапиришга ва глобал лидерлик ниятларини янада аниқроқ ифода этишга киришди.
Бироқ бу даъволар ва баёнотлар ўртасидаги мантиқий боғланиш ҳали ҳам аниқ эмас.

Шу маънода, сиёсий бюро аъзоси, ХХР раиси Си Жинпингнинг энг нуфузли маслаҳатчиси Ванг Шинг томонидан ХХI аср Хитой ижодкорлигининг энг гўзал намунаси сифатида баҳоланган, дунё миқёсида кўплаб мукофотларни қўлга киритган Луи Цишиннинг «Уч оммавий муаммо2», «Қоронғу ўрмон» ва «Ўлимнинг охири» трилогияси айни масалани ойдинлаштиришда ёрдам беради.

Трилогияда келтирилишича, Хитой ўзини АҚШ ва Ғарб томонидан нишонга олинган, деб ҳисоблайди. Бошқа томондан, у мамлакатнинг тобора кенгайиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун мамлакат ичи ва Ҳонгконгдаги «беқарорлаштирувчи элементлар»ни бостирар экан, мамлакатнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун глобал майдонда ресурсларни тақсимлаш бўйича рақобатда устун мавқега эга бўлишга алоҳида эътибор бермоқда. Бу устунликни яратиш ва сақлаб қолишда эса технологик ривожланиш, ҳарбий куч, шунингдек, молиявий ресурслар ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжернинг сўзларига кўра, бундай шароитда АҚШ ва яқинда пайдо бўлган янги «супер куч» - Хитой ўртасида «совуқ уруш» бўлиши муқаррар.

Тарихчи Найл Фергюсоннинг таъкидлашича, Хитой аллақачон «совуқ уруш»ни эълон қилган, яъни икки мамлакат янги «совуқ уруш» ва «қоронғи ўрмон» ёқасида.
Агар июнь ойи ва июль ойининг биринчи ҳафтасида Жанубий Хитой денгизида нима бўлганига эътибор қаратилса, «совуқ уруш» оптимистик вариант.

АҚШ Хитойни Жанубий Хитой денгизидаги сунъий оролларга ҳарбийларини жойлаштиришда айблаб келади
Июнь ойи охирида Хитой ҳарбий-денгиз флоти янги ороллар яқинида ракета ташувчи Yulin ва Hohnot фригатациялари томонидан йўқ қилинадиган флот иштирокида кенг миқёсли маневр ўтказди. Ушбу маневр якунланишидан олдин, АҚШ бир вақтнинг ўзида иккита самолёт ташувчиси - USS Роналmд Рейган ва USS Нимитз билан «хаёлий» душманнинг нишонларига узоқ муддатли ва кенг қамровли ҳужум симуляциясини ўтказди.

Ҳар қандай вақтда «бахтсиз ҳодиса» рўй бериши мумкин
Бир-бирларини провокацияда айблашни канда қилмайдиган бу икки давлат минтақада жуда мураккаб иттифоқларга эга. Ҳиндистон ва Покистон билан мураккаб иқтисодий сиёсий алоқалар, Жанубий Корея-Шимолий Корея, Тайван, Ҳонгконг каби стратегик нуқталардаги иқтисодий ва геостратегик манфаатлар ва қарама-қаршиликлар шулар жумласидандир.

Ушбу мураккаблик ва куч-қувват муҳитида ҳар қандай вақтда «бахтсиз ҳодиса» рўй бериши мумкин. Яъни ҳарбий можароларнинг кенг кўламли хавфи кундан-кунга ошиб бормоқда. Бугунги кунинг энг асосий саволларидан бири эса шу: «Иккинчи «совуқ уруш»да ким ғолиб бўлади?»



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитой АҚШни «янги совуқ урушни» бошлашга ундаётганликда айблади 26 мая, 07:16
  • Горбачёв совуқ урушда ким ғолиб бўлганини айтди 22 окт, 20:53
  • АҚШнинг Россия ва Хитой билан рақобатидан ким энг кўп зарар кўрмоқда? 27 ноя, 18:34
  • Хитой ва Исроил эркин савдо зонасини ташкил қилади 11 ноя, 06:33
  • Хитой АҚШга маслаҳат берди 21 дек, 13:20
  • Хитой: “Европа иттифоқининг мамлакат пўлатига нисбатан киритган янги божларига жавоб қайтарилади” 06 апр, 20:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бугун 742 кишида коронавирус аниқланди, 804 киши касалликдан тузалди 07 авг, 00:37 134
  • Президент талабалар учун арзон интернет трафиклари жорий этиш бўйича топшириқ берди 07 авг, 00:27 102
  • ОТМларда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади 06 авг, 23:54 151
  • Президент ОТМга қабулни ташкил қилиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди 06 авг, 23:43 129
  • UzAuto Motors Кушербоевнинг фикрларини популизм деб атади 06 авг, 23:23 589
  • Учтепа туманидаги учта маҳалла аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши 06 авг, 23:00 234
  • “Novavax” компанияси “Covid-19”га қарши вакцина бўйича икки муваффақиятли тадқиқот натижаларини эълон қилди 06 авг, 22:43 674
  • Тушкунлик, чарчоқ, ортиқча вазн. Спорт билан шуғулланиш вақти келганини билдирувчи белгилар 06 авг, 22:20 222
  • Байрутлик келинчак фотосессия пайтида юз берган портлаш ҳақида сўзлаб берди (видео) 06 авг, 21:55 1 284
  • Кириш имтиҳонлари икки сменада, тест стадионларда ўтказилади 06 авг, 21:33 686
  • Россиялик талабалар коронавирусдан даволашнинг янги усулини топишди 06 авг, 21:13 1 535
  • Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - Ўзбекистон U-19 - 3:2 06 авг, 20:49 331
  • Бўлимлар