«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 01:42
ЎЗO‘Z

Рэпер Канье Уэст АҚШ президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинди

16 июл, 14:03 674 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рэпер Канье Уэст АҚШ президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинди Фото: AP
Америкалик рэп қўшиқчиси Канье Уэст АҚШ президентлигига номзод сифатида рўйхатдан ўтказилди. Бу борадаги махсус Форма №1 гувоҳномаси федерал сайлов комиссияси расмий сайтида пайдо бўлди.

Таниқли модел Ким Кардашианнинг эри Канье Уэст сайлов кампанияси учун «Канье 2020» деган ном танлаган. Унинг партияси эса ноодатий ва таъбир жоиз бўлса, жиддий бўлмаган кўринишда: BDY Party. Яъни, Birthday Party (туғилган кун базми). Рэпернинг номзоди 15 июль куни рўйхатдан ўтказилган.

Маълум бўлишича, Уэст ҳали Форма №2 деб номланадиган асосий ҳужжатни топширмаган. Бу ҳужжат сайлов кампанияси учун камида 5 минг доллар миқдорида пул тўплангани ёки харажат қилинганидан гувоҳлик бериши керак. Бу ҳужжатсиз номзод сайловга қўйилмайди.

АҚШдаги машҳур консалтинг компанияси Redfield & Wilton 15 июль куни 2 фоиз америкаликлар сайловда Канье Уэст номзодига овоз беришга тайёрлигини маълум қилганди. Ижтимоий сўровлар натижаси ҳозирча Жо Байденга устунлик бермоқда. Унинг номзодини қўллаб 48 фоиз америкаликлар овоз беришга тайёр.

АҚШда рэпер Канье Уэстнинг номзодини жиддий қабул қилишмаяпти. Маълум бўлишича, унинг руҳий ҳолатидаги салбий ўзгаришлар президентлик кампанияси бошлашига сабаб бўлган. Уэст ўз номзодини илгари сурмоқчи эканини айтганида, амалдаги президент Дональд Трамп уни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Аргентинада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади 22 ноя, 10:45
  • АҚШда икки хил рангга эга қисқичбақа ушланди 08 июл, 17:58
  • Сурия ҳарбийлари Американинг учувчисиз учар мосламасини уриб туширди 18 мар, 10:43
  • 2017 йилга қадар АҚШнинг 30 га яқин шаҳрида ҳайдовчисиз автомобиллар пайдо бўлади 10 мар, 10:54
  • АҚШнинг Иллинойс штатида нефть ортилган вагонлар ёниб кетди 06 мар, 12:18
  • АҚШлик бева аёлга марҳум эридан гулдаста келди 18 фев, 14:59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сотқин генералнинг ўлими. 1946 йил 3 август – Гитлерга хизмат қилган генерал Власов қатл этилган кун 04 авг, 00:28 0
  • Андрей Канчельскис: Айрим футболчилар ўзларининг нималарга қодирликларини ҳали кўрсата олишмади 04 авг, 00:22 2
  • Бош вазир ўринбосари карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлигини айтди 03 авг, 23:53 1
  • Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 700дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди 03 авг, 23:30 0
  • Россия ўз вакцинасига эга илк мамлакат бўлишга яқин 03 авг, 23:23 289
  • Божхоначилар 144 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дориларнинг ноқонуний аланмасига чек қўйишди 03 авг, 23:04 85
  • Олимлар поездда коронавирусни юқтириш хавфини камайтириш йўлини аниқлашди 03 авг, 22:42 172
  • Меган Маркл отасига ёзган хатини чоп этган газетага судда ютқазди 03 авг, 22:20 165
  • Туркияда «Жалолиддин Хоразмшоҳ» сериалини суратга олиш ишлари бошланди (фото, видео) 03 авг, 21:53 248
  • «Аллоҳдан бундай шароитда олиб кетмаслигини сўрадим». Юлдуз Усмонова бир неча кун иситмалаб ётгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 03 авг, 21:27 443
  • Коронавирусга қарши курашда қайси давлатдан ўрнак олиш керак? 03 авг, 21:03 624
  • Мутахассис коронавирусга оммавий иммунитет пайдо бўлиши шартини маълум қилди 03 авг, 20:40 534
  • Бўлимлар