«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:16
ЎЗO‘Z

ССВда коронавирусни даволаш жараёнларига масъул тайинланди

16 июл, 08:24 2 287 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ССВда коронавирусни даволаш жараёнларига масъул тайинланди Абдуҳаким Мўминович Ҳожибоев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. Kun.uz манбаси хабар беришича, бу ҳақда президент раислигида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда маълум қилинган.

Президент Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоев коронавирусни даволаш билан боғлиқ бўлган жараёнларга масъул бўлиши ва Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллашини маълум қилган.

Абдуҳаким Ҳожибоев 1951 йилда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида туғилган. 1990-1999 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бош илмий ходим, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик марказида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

1999-2000 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори ўринбосари, 2000-2003 йилларда ва 2007-2016 йилларда илмий марказ бош директори бўлган.

У 2003-2007 йилларда ва 2016-2017 йилларда ҳам Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. 2017 йил апрелида эса у Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимига ўтказилган ва Баҳодир Юсупалиев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Бугунги видеоселекторда президент Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди. Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ҳайфсан берилди.

Ушбу видеоселектордан кейин телевидениега берган интервьюсида Абдуҳаким Ҳожибоев вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида кўрсатилган. Унинг маълум қилишича, эндиликда коронавирус тести натижалари чиқишини тезлаштириш чоралари кўрилмоқда.

«Ҳозирда кўпчиликни тест таҳлилларини ўтказиш жараёни ташвишга солмоқда. Бу касаллик гумон қилинган одамлар қаерда бўлишидан қатъи назар, улардан тезлик билан тест олиш ва натижаларини тезлаштириш чоралари кўрилмоқда. Қўшимча ПЦР аппаратлари сотиб олинмоқда, қўшимча лабораториялар ташкил этилмоқда.

Қолаверса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳар бир туманда лабораториялар ташкил қилиниши, уларда ишловчи ходимларни тайёрлаб, лабораторияларни ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Ундан ташқари, уйида даволанаётганларга етарли миқдорда дорилар харид қилиб, етказиш вазифаси қўйилди», деган у.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрелида Баҳодир Юсупалиевга вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори вазифасини бажариш ҳам юклатилганди. Айни вақтда у Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини сақлаб қолган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар