«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:45
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Арманистон ва Озарбайжонни сабрли бўлиш ва музокараларга чақирди

16 июл, 06:27 1 971 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Арманистон ва Озарбайжонни сабрли бўлиш ва музокараларга чақирди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги ҳолат бўйича баёнот билан чиқди.
«Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдиради», — дейилади баёнотда.

«Мазкур ҳудуддаги ҳолатнинг янада кескинлашиши тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникатсияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкин», — дея ҳисоблайди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

«Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори ва ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда мазкур вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокараларга чақиради», — дея таъкидланади баёнотда.

Шу ўринда, Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган.
Арманистон ва Озарбайжон чегарасидаги ҳарбий тўқнашув 12 июль куни юзага келиб, Грузия билан чегарадош бўлган ва Тоғли Қорабоғдан бир неча юз километрда жойлашган Товуз ва Тавуш туманларида давом этмоқда, дея хабар берди РИА Новости.

Расмий Боку берган маълумотларга кўра, 11 нафар озарбайжонлик ҳарбийлар ҳалок бўлган, улар орасида генерал ҳам бор. Арманистон томони икки нафар офицернинг ҳалок бўлганлиги ва беш нафарининг яраланганини маълум қилди. Томонлар отишмаларда бир-бирларини айблашмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 57
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар