«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:17
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура соғ одамлардан «COVID-19’дан даволанди» деб катта харажатлар ёзилган ҳужжатларга имзо қўйдириш ҳолатларини ўрганади

16 июл, 00:16 2 432 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокуратура соғ одамлардан «COVID-19’дан даволанди» деб катта харажатлар ёзилган ҳужжатларга имзо қўйдириш ҳолатларини ўрганади Бош прокуратура Telegram’даги «Troll.uz» каналида тарқалган хабар юзасидан ўрганиш ўтказади. Каналда COVID-19’га топширган тест натижаси «манфий» чиққан одамларни карантинда ушлаб туриб, маълум муддат ўтгач уларни коронавирус инфекциясидан даволаш учун миллионлаб сўм харажат қилингани ҳақидаги ҳужжатларга имзо қўйдириб олиш ҳолатларининг учрагани ҳақида пост эълон қилинганди. «Gazeta.uz» нашрининг ёзишича, Бош прокуратура матбуот хизмати бу борада ўрганиш ўтказилишини маълум қилган.

Каналда тарқалган ахборот юзасидан Бош прокуратуранинг Соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилади. Бош прокуратура ахборот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери каналда қайд этилган ҳолатга ўхшаш вазиятлар кузатилмаган.

«Troll.uz» каналининг ёзишича, ижтимоий тармоқларда одамлардан шундай қалбакилаштирилаётган ҳужжатларга имзо қўйдириш ҳолатлари ҳақидаги постлар етарлича топилади. Блог муаллифи Умид Ғофуровнинг айтишича, у 50 нафар одамдан шунга ўхшаш ҳолатлар бўйича хабарлар олган. Шунингдек, у ушбу вазиятда далилларни топиш мушкуллиги сабаби карантин ҳудудларининг айримларида телефонлар олиб қўйилишини таъкидлаган.

«Қариндошимни COVID-19’га гумон қилиб олиб кетишди. Тестлар ‘манфий’ деб топилди. Аммо ундан 35 миллион сўм миқдоридаги харажатлар ёзилган ҳужжатларга имзо қўйишни сўрашган. Аёл бунга жавобан бунча пули йўқлигини айтган, шунда карантин ҳудудидагилар ҳаммаси давлат томонидан тўланишини тушунтирган», — дейилади хабарлардан бирида.

Бошқа мактубларда муаллифлар улардан 25 миллион сўмлик ҳужжатларга имзо қўйиш сўралгани, аммо дорилар беморларнинг ҳисобидан харид қилинганини ёзиб мурожаат қилган.

«Бемор вафот этганидан кейин 60 миллионлик ҳужжатларга имзо қўйишимизни сўрашди, акс ҳолда майитни бермасликларини айтишди. Жанжал-тўполондан кейин жасадни касалхонадан олиб кетдик», — деб ёзган бошқа бир фуқаро.

Шунингдек, яна бир хатда вафот этган беморнинг оиласига 1500 минг АҚШ доллари таклиф қилингани ва улардан фуқаронинг вирусдан ўлгани ҳақида ҳеч кимга айтмаслик сўралгани баён қилинган ҳамда оила карантинга олингани, ушбу пуллар тўлаб берилгани айтилган.

Яна бир мурожаат Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан йўлланган: «Ҳаммадан ўн миллионлаб пуллар сарфланган муолажалар ёзилган ҳужжатларга имзо қўйиш сўралмоқда, шунинг учун ҳам кўпчилик, давлат амалдорлари пул ишлаётганини билиб, карантинга жиддий муносабат билдирмай қўйди».

2020 йил апрель ойида соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус инфекциясидан муолажа қилинаётган беморларга 32 миллион сўмдан 64 миллион сўмгача маблағ сарф қилинаётганини билдирганди.

«Gazeta.uz»нинг ёзишича, нашр вазирликка COVID-19’га чалинган беморларга кўрсатилаётган тиббиёт хизматларининг нархларини ошкор қилиш юзасидан сўров юборган, аммо ССВдан бу борада ҳанузгача жавоб қайтарилмаяпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 88
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 291
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 240
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар