«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2020, 22:37
ЎЗO‘Z

«Sulton Tex Group» Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев ва Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевни судга берди

16 июл, 00:27 1 585 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Sulton Tex Group» Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев ва Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевни судга берди Қарши туманида пахта етиштириш кластери билан шуғулланувчи «Sulton Tex Group» хусусий корхонаси Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаевлар устидан Қибрай туман маъмурий судига шикоят аризаси киритди.

«Sulton Tex Group» хусусий корхонаси ва Қарши туман ҳокимлиги ўртасидаги низо ҳамон давом этмоқда.

Маълум бўлишича, «Sulton Tex Group» хусусий корхонаси Қибрай туман маъмурий судига Бош вазирнинг аграр ва озиқ овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари буйича ўринбосари – Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти ва салоҳиятини баҳолаш бўйича Республика Ишчи гуруҳи раҳбари Ўктам Барноев, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаевларнинг Вазирлар Маҳкамасида 2020 йил 8 апрелда ўтказилган йиғилишга «Sulton Tex Group» хусусий корхонасининг қонуний манфаатларини бузадиган асослантирилмаган маълумот тақдим этиш билан боғлиқ ва йиғилиш баёнида корхонага бириктирилган пахта тозалаш заводининг бино ва иншоотларини қайтариш, корхонасининг пахта тўқимачилик кластери фаолиятни тўхтатиш ва ўрнида фермер хўжаликлари кооперацияси ташкил этиш тўғрисида қарор қилиниши билан боғлиқ корхонанинг қонуний манфаатларини бузадиган ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақида шикоят аризаси киритган.

Ушбу маълумотларни Қибрай туман маъмурий суди масъуллари тасдиқлади.
Дастлабки суд мажлиси шу йилнинг 9 июль куни Қибрай туман маъмурий судида бўлиб ўтган. Суд мажлиси жавобгарларнинг ҳеч бири судда иштирок этмагани сабабли шу йилнинг 16 июль куни соат 11:00га қолдирилган.

«Sulton Tex Group» хусусий корхонасининг Қарши туманида пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери фаолиятини амалга ошириш учун узоқ муддатли ижара шартномаси асосида бириктирилган 15 минг гектар экин майдони Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев имзолаган йиғилиш баёнига асосан ҳокимлик захирасига қайтариб олинганди.

Кейинчалик, Қарши туман маъмурий суди Қарши туман ҳокими ва ҳокимлик мансабдор шахсларига «Sulton Tex Group» хусусий корхонаси кластер фаолиятига аралашиш, унинг 2020 йил учун фермерлар билан тузган шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартиришга уриниши тақиқлаб қўйилганди.

Ҳозирда суднинг мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан Қарши туман прокурори томонидан протест киритилгани ва иш Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар Сўх туманига боришди (фото) 02 июн, 21:16
  • Ўктам Барноев бош вазирга ўринбосар бўлди 29 фев, 07:30
  • Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқланди 27 фев, 11:23
  • Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иккита вазирликка ажратилди 13 фев, 21:10
  • Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимидан кетди 13 фев, 21:00
  • Ўзбекистон балиқчилик сирларини Индонезиядан ўрганмоқчи 22 авг, 12:32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергели туман ҳокими ишдан олинди 08 авг, 21:45 18
  • Фарғонадан Сўх туманига ҳаво қатнови йўлга қўйилади 08 авг, 21:30 0
  • Латвиялик оғир атлетика юлдузи исломни қабул қилди — Ребека Коха 08 авг, 21:23 24
  • Россияда 26та квартира ва 10та самолётга эга депутат аниқланди 08 авг, 21:08 12
  • Раҳмат Маматов, Азизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан берилди 08 авг, 21:00 306
  • Энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин 08 авг, 20:40 231
  • Автомашинани суғуртаси йўқлиги учун ушлаб туриш амалиёти бекор қилиниши мумкин 08 авг, 20:16 355
  • Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул қилиш 10 августдан бошланади 08 авг, 19:53 269
  • «Ювентус» Маурицио Саррини истеъфога чиқарди 08 авг, 19:30 257
  • Тест синовлари қачон ва қай тартибда ўтади? 08 авг, 19:05 299
  • Бу йил ОТМ тўлов-контракт миқдори ўзгармайди 08 авг, 18:41 202
  • Бош вазир: «Яхши ҳам ОАВ, яхши ҳам блогерлар бор экан» 08 авг, 18:17 515
  • Бўлимлар