«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:43
ЎЗO‘Z

Олимлар аср охирига келиб Ер аҳолиси сони сезиларли камайиб кетишини прогноз қилишмоқда

15 июл, 23:30 3 795 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар аср охирига келиб Ер аҳолиси сони сезиларли камайиб кетишини прогноз қилишмоқда Ер аҳолиси сони ўзининг энг юқори кўрсаткичига 2064 йилда эришиб, 9,7 млрд кишига етади. Шундан кейин дунё аҳолиси сони тобора қисқариб бориб, аср охирида 8,8 млрд кишини ташкил қилади.
Бундай маълумотларни Вашингтон штати университетидаги Соғлиқ қўрсаткичлари ва баҳоланиши институти (IHME) олимлари прогнозига таяниб BBC News телеканали келтириб ўтди.

Тадқиқотчилар дунёдаги туғиш коэффициенти (бир аёл ҳаёти давомида дунёга келтира оладиган болалар сони) ўзгаришини таҳлил қилиб шундай хулосага келишган. 1950 йилда бу кўрсаткич 4,7ни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда 2,4гача камайиб кетган.

IHME мутахассислари 2100 йилга келиб туғиш коэффициенти умуман 1,7гача тушиб кетишини прогноз қилишмоқда. Олимлар агар ушбу коэффициент 2,1дан тушиб кетса, Ер аҳолиси қисқаришни бошлашига эътибор қаратишмоқда.

Таъкидланишича, Япония аҳолиси 2017 йилда ўз чўққисига эришиб, 128 млн кишини ташкил қилган. IHME прогнозига кўра, аср охирига келиб Япония аҳолиси 53 млн кишигача камайиб кетади. Италия аҳолиси эса шу давр ичида ҳозирги 61 млн кишидан 28 млн кишигача қисқаради. Шунингдек, аср охирига келиб Испания, Португалия, Таиланд, Жанубий Корея ва бошқа баъзи давлатлар аҳолиси 2 марта камайиб кетади.

Ҳозирда дунёнинг энг кўп аҳолига эга давлати бўлган Хитойда аҳоли 2024 йилга келиб максимумга етади ва 1,4 млрд кишини ташкил қилади. Бироқ аср охирига келиб Хитой аҳолиси деярли 2 марта камайиб кетади ва 723 млн кишини ташкил қилади. IHME прогнозига кўра, умуман олганда 195 та давлатдан 183 таси аҳолиси 2100 йилга қадар қисқаради.

Олимларнинг тушунтиришича, туғиш коэффициентининг пасайиши, биринчи навбатда, кўплаб аёллар таълим олиш ва ишлаш имконига тобора кўпроқ эга бўлаётганлари ва контрацепция воситалари кенг қўлланаётгани билан боғлиқ.

Бундан ташқари, XXI аср охирига келиб кекса ёшлилар сони анча ортиб, болалар сони эса камайиб кетади. Хусусан, 5 ёшдан кичик болалар сони 2017 йилдаги 681 млн нафардан 2100 йилда 401 млн нафаргача камайиб кетади. 80 ёшдан катта ёшлилар сони эса, аксинча, 2017 йилдаги 141 млн нафардан аср охирида 866 млн нафаргача кўпаяди.

Тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Кристофер Мюррей дунё аҳолиси ёш структурасининг бундай ўзгаришини “улкан ижтимоий ўзгариш” деб атамоқда. Унинг огоҳлантиришича, бу жаҳон иқтисодиёти учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар