«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:34
ЎЗO‘Z

Дунёдаги вазият: давлатлар карантинни қайтадан кучайтирмоқда

15 июл, 18:26 2 018 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги вазият: давлатлар карантинни қайтадан кучайтирмоқда Фото: EPA
Коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари ортиши сабабли баъзи мамлакатлар қатъий карантин чораларини жорий этишга қарор қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўп мамлакатларда вазият ёмонлашаётгани ҳақида аввалроқ хабар қилганди.

- АҚШнинг Калифорния штатида барча ресторанлар, барлар, дам олиш масканлари, ҳайвонот боғлари ва музейлар ёпилди.
- Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ҳукумат ҳафталик карантин жорий этди.
- Эрон пойтахти Теҳронда ҳам карантин етти кун давом этади. Университетлар, мактаблар, семинариялар, кутубхоналар, гўзаллик салонлари, масжидлар, кинотеатрлар, театр ва музейлар ёпиқ. Барча маданий-кўнгилочар ва диний тадбирлар вақтинча бекор қилинди.
- Ҳонгконгда аҳолидан ижтимоий масофани сақлаш талаб этиляпти. Очилганидан бир ой ўтган «Диснейленд» қайта ёпилди.
- Марокашнинг Танжер шаҳрида карантин жорий этилди.
- Жанубий Африка Республикасида комендантлик соати қайта амалда.
- Колумбия пойтахти Боготанинг баъзи ҳудудларида икки ҳафталик карантин жорий этилди.
- Австралиянинг тахминан 5 миллион аҳолига эга Мельбурн шаҳри олти ҳафта давомида карантинда бўлади. Шаҳар жойлашган Виктория штати қўшни бўлган Янги Жанубий Уэльс ва Жанубий Австралия билан чегараларни ёпган.
- Исроил ва Ғарбий Соҳилда чекловлар киритилган.
- Ўзбекистонда карантин 10 июлдан бошлаб кучга кирди. У 1 августгача давом этади.

Дўконга фақат ниқобда
Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок Англияда 24 июлдан бошлаб барча дўконларга ниқоб таққан ҳолда бориш талаб қилинишини эълон қилди. Расмийлар шунингдек барча жамоат жойларида ниқоб кийишни тавсия қилмоқда. 15 июндан Англияда жамоат транспортидан, шу жумладан таксилардан фақат ниқобда фойдаланиш мумкин.

24 июлдан Британиядаги дўконларга ниқобсиз келганлар 100 фунтгача жаримага тортилади / AFP
Дўкон ходимлари ушбу қоидага риоя қилмаган мижозларга хизмат кўрсатишни рад этиш ҳуқуқига эга. Фақат тиббий сабабларга кўра ниқоб кия олмайдиганлар истисно қилинади. Қоидабузарлар учун 100 фунт (125 доллар) жарима белгиланган.

Олимлар аввалроқ агар ҳеч қандай чоралар кўрилмаса, коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини яна 120 минг британиялик ҳаётига зомин бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришганди.

Британияда Covid-19’дан 45 мингга яқин киши вафот этди. Бу Европадаги энг юқори кўрсаткич. Июлнинг биринчи ярмида 1 100 киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Август ойида Лондоннинг машҳур музейлари қайта очилади - Табиатшунослик музейи (5 август), Виктория ва Альберт музейи (6 август) ва шунингдек Илм-фан музейи (19 август). Уларнинг барчаси Жанубий Кенсингтон ҳудудида бир-бирига яқин жойлашган. Музейлар ташриф буюрувчилар учун март ойидан бошлаб ёпилган.

Бир ҳафта аввал коронавирус билан касаллангани ҳақида хабар берган Бразилия президенти Жаир Болсонару Covid-19’га янги тест топширмоқчи. Президент бир неча бор пандемия хавфини аҳамиятсиз деб ҳисоблаган. Яқиндагина эса у ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини айтди.

«Агар ҳаммаси жойида бўлса, мен яна ишга қайтаман. Акс ҳолда, албатта, яна бир неча кун кутаман», деди у. Тасдиқланган ҳолатлар сони бўйича Бразилия дунёда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳафта охиригача пандемия бошлангандан бери касалланиш ҳолатларининг жами сони 2 миллиондан ошиши кутилмоқда.

Боливияда яна бир сиёсатчи коронавирус билан касалланган. Бу сафар ташқи ишлар вазири Карен Лонгарикнинг Covid-19 таҳлиллари мусбат натижа берди. Аввалроқ соғлиқни сақлаш, адлия, табиий ресурслар ва иқтисодиёт вазирлари, шунингдек, муваққат президент Жанин Аньес, қуролли кучлар қўмондони ва марказий банк раҳбари коронавирус билан касаллангани маълум бўлганди. Умуман олганда, мамлакатда 50 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Пандемия туфайли француз расмийлари ҳар йили 14 июлда бўлиб ўтадиган Бастилия озод этилган кунни нишонлашни қисқартиришга мажбур бўлди. Ҳарбий самолётлар парвози бўлиб ўтди, парад эса оғир техникаларсиз ўтказилди.

Миллий байрамни нишонлаш вақти қисқартирилди / REUTERS
Президент Эммануэль Макрон парадга Covid-19’дан вафот этган шифокорларнинг оилаларини, шунингдек, франциялик беморларни даволаган тўрт мамлакат - Австрия, Германия, Люксембург ва Швейцария соғлиқни сақлаш вазирларини таклиф қилди. Тунда Эйфел минорасида мушаклар отилди.

Сербия ва Черногория хавфсиз рўйхатдан ўчирилди
ЕИ ўз фуқаролари чекловларсиз ташриф буюриши мумкин бўлган хавфсиз давлатлар рўйхатидан Сербия ва Черногорияни чиқариб ташламоқчи, дея хабар беради Reuters ўз манбаларига таяниб. Ушбу таклиф Германиядан чиққан ва уни Франция, Испания ва Нидерландия каби бир қатор давлатлар қўллаб-қувватлаган.

Ушбу рўйхат тавсиявий характерга эга бўлиб, якуний қарорни мамлакатларнинг ўзи чиқаради. Агентлик хабарига кўра, Сербия ва Черногорияда вирус тарқалиши авж олиши шундай қарорга сабаб бўлган.

Жазоир ва Марокаш хавфсиз давлатлар рўйхатида қолди, чунки аксарият давлатлар қайд этилган янги ҳолатлар сони ушбу давлатларни ташриф учун хавфли деб ҳисоблаш учун етарли эмас, деган қарорга келган.

Люксембург ва Кипр БААни рўйхатга киритишни таклиф қилган, аммо бошқа давлатлар бу ташаббусни қўллаб-қувватламади. Шунингдек, Кипрнинг Исроил, Ливия ва Иорданияни рўйхатга олиш тўғрисидаги таклифи ҳам қўллаб-қувватланмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар