«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 17:48
ЎЗO‘Z

МИБ: карантинда ҳам Қашқадарёдаги оилалар яраштирилмоқда

15 июл, 12:41 2 164 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ: карантинда ҳам Қашқадарёдаги оилалар яраштирилмоқда Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, болалар тарбияси издан чиқиб кетишига аввало ота-оналар ажрашиши сабаб бўлмоқда. Ажрашиб яшаётган айрим ота-оналар фарзандларининг тарбиясида умуман иштирок этмаслиги, ҳатто фарзанди моддий таъминотини ҳам ихтиёрий амалга оширмаётганлиги ачинарли ҳолат.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида нафақат алимент қарздорликларини ундириб, тўламаганларга нисбатан тегишли чоралар кўради, балки вояга етмаган болалар тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам кўмаклашмоқда.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 12.06.2020 йилдаги қарздор Ғ.Турдимуродовдан ундирувчи Х.Авазова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича оиланинг муқаддаслиги ва фарзандларнинг эртанги тақдири тўғрисидаги тушунтиришлар натижасида оилавий келишмовчиликка чек қуйилди.

Тушунтиришлар натижасида бу оила қайта тикланди. Ёш оилага келгусида тинч-тотувликда биргаликда узоқ умр кечиришларига тилак билдирилди. Карантин даврида шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг Деҳқонобод туман бўлими ҳам оилаларни яраштириш ишларида жонбозлик кўрсатмоқда.

Жумладан, ФИБ Қумқўрғон туманлараро судининг 10.06.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Н.Эргашевдан ундирувчи Р.Имомованинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди, бу оиланинг ҳам ярашганлиги муносабати билан ижро ҳужжати якунланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 0
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 3
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 86
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • Бўлимлар